Uzbekistan Airways ватандошларни хорижий мамлакатлардан олиб келиш учун янги рейслар жадвалини эълон қилди

spot.uz фотосурати

“Ўзбекистон Ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (Uzbekistan Airways) келаётган икки ҳафта давомида коронавирус инфекцияси эпидемияси туфайли хорижий мамлакатларда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанига қайтариш учун 20 дан кам бўлмаган чартер рейсларини ташкил этадиган бўлди. Бу ҳақда “Газета.uz” авиакомпаниядаги манбаган таянган ҳолда хабар беради.

8 — 14 июнь кунларига рейс жадвали:

8 июнь Тошкент — Москва — Тошкент

9 июнь Тошкент — Сеул — Тошкент

9 июнь Тошкент — Москва — Тошкент

11 июнь Тошкент — Новосибирск — Тошкент

12 июнь Тошкент — Москва — Тошкент

12 июнь Тошкент — Истанбул — Тошкент

13 июнь Тошкент — Москва — Тошкент

14 июнь Тошкент — Дубай — Тошкент

Римдан Тошкентга ҳам шу ҳафта ичида амалга оширилиши куталмоқда, унинг санаси кейинроқ маълум қилинади

15 — 21 июнь кунларига рейс жадвали:

:15 июнь Тошкент — Москва — Тошкент

15 июнь Тошкент — Истанбул — Тошкент

16 июнь Тошкент — Тель-Авив — Тошкент

16 июнь Тошкент — Дубай — Тошкент

17 июнь Тошкент — Москва — Тошкент

18 июнь Тошкент — Деҳли — Тошкент

19 июнь Тошкент — Москва — Тошкент

19 июнь Тошкент — Истанбул — Тошкент

20 июнь Тошкент — Козон — Тошкент

21 июнь Тошкент — Москва — Тошкент

21 июнь Тошкент — Екатеринбург — Тошкент

Тасдиқланган қоидаларга мувофиқ, зарур бўлган рейснинг йўловчилар рўйхатига киритилиш учун олдиндан дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида рўйхатдан ўтиб олиш керак. Авиачипталарни халқаро аэропортлардаги Uzbekistan Airways авиакассаларида самолёт учишидан тўрт соат олдин сотиб олиш мумкин бўлади.

Олдинроқ президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Ўзбекистон транспорт вазирлиги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси билан биргаликда Россия, Туркия, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа мамлакатлардан Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш бўйича рейслар ташкил этилган эди. Ҳозирча жами 11 минг кишини ватанига қайтариш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонга қайтган барча йўловчилар коронавирусни аниқлаш бўйича тестдан ўтишлари лозим бўлади. Коронавирус инфекцияси аниқланган йўловчилар карантинга жойлаштирилади.

Шу билан бир вақтнинг ўзида республика Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Санитария ва эпидемиология осойишталиги агентлиги билан биргаликда халқаро авиаалоқаларни тиклаш бўйича таклифини тайёрламоқда. Бу ҳақда Агентлик директори ўринбосари Ботиржон Қурбанов билдирди, дея хабар беради Kun.uz. мутасаддининг таъкидлашича, рейслар эпидемиологик ҳолат ҳамда турли мамлакатларни эпидемиологик хавфнинг яшил, сариқ ва қизил тоифалар билан белгиланишини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилади.

Ўзбекистонда 8 июнь соат 10.00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 4352 нафарга етди, соғайган беморлар 3 354 киши ва 17 нафар одам вафот этган. Айни пайтда 960 киши даволанмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ