Москва «Локомотив»и ўзбек футболчиси учун $1 млн тўлашга тайёр

Жасур Жалолиддинов . Championat.asia сайти фотосурати

Россиянинг «Локомотив» футбол клуби (Москва) «Бунёдкор» жамоасининг ярим ҳимоячиси, 18 ёшли Жасурбек Жалолиддиновни ўз сафига олмоқчи. Бу ҳақда Championat.Asia хабар беради.

Москва клуби раҳбарияти ўзбек футболчиси учун 900 минг евро ($1 млн) беришга тайёр. Championat.Asia маълумотларига кўра, Жалолиддиновнинг агенти россиялик футбол мутахассиси Юрий Белоус бўлади. Белоуснинг номзоди «Локомотив»нинг директор лавозимига кўрилмоқда.

Россия бош лигасининг бу галги мавсумида ўзбекистонлик ўйинчилардан Элдор Шомуродов («Ростов») ва Остон Урунов («Уфа») иштирок этадилар.

Жасурбек Жалолиддинов – «Бунёдкор» жамоасида тарбия топган. Футболчи ўз жамоаси сафида 27 та матчда қатнашиб, учта гол урган. Мамалакат миллий жамоаси таркибида ярим ҳимоячи битта ўйинда иштирок этган. Transfermarkt маълумотига кўра, ўйинчи 450 минг еврога баҳоланади.

«Локомотив» жамоаси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаган. Жамоанинг кўп йиллик мураббийси Юрий Семиннинг ўрнига сербиялик мутахассис Марко Николич келиши клуб ишқибозларини ҳайрон қолдирди. Футбол ишқибозлари Семинни жамоанинг бош мураббийси лавозимига қайтарилишини талаб қилмоқдалар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё терма жамоалари Осиё Кубоги саралаш босқичини бошлади

  • Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро конференцияда олий мартабали меҳмонлар иштирок этадилар

  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида