Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб енгил автомобиллар, тракторлар ва айрим бошқа транспорт турларига амалда бўлган акциз солиғи ставкаларини бекор қилади. Бу тўғридаги қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 3 июнь куни имзоланган, дея хабар берилади Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.
Акциз 10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари, юк ва йўловчи ташийдиган фургон автомобиллари ва пойга автомобилларига, шунингдек, юк ташийдиган моторли транспорт воситаларига бекор қилинган.
Бироқ автомобиль божхонада расмийлаштирилаётганда божхона расмийлаштируви учун ундириладиган йиғимлардан ташқари 20% қўшилган қиймат солиғи ҳамда божхона пошлинаси кўринишидаги кам бўлмаган харажатлар қолган.
“Автострада.Uz” сайти қайд этишича, Ўзбекистонда растаможка қиймати машинанинг ёши ва нархи, ишлаб чиқарилган ва экспорт қилинган мамлакат, двигатель тури ва ҳажми каби бир нечта омилларга боғлаб қўйилган.
Чегарада автомобилнинг нархи олди-сотти шартномасига (счет-справка) ёки халқаро нархлар каталоги бўйича белгиланади. Автомобиль нархига акциз ва божхона чегарасигача етказиб бериш харажатлари қўшилади.
Янги бўлмаган иномаркани Ўзбекистонга олиб кириладиган бўлса, божхона тозалови бўйича тўловлар автомобиль нархининг камида 120%-150% миқдорига тенг бўлади. Эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартнома тузилган мамлакатлар учун (Арманистон, Белоруссия, Грузия, Молдавия, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Қирғизистон ва Қозоғистон) божхона тозаловининг имтиёзли тартиби амал қилмоқда.
Россия, Қозоғистон ёки Украинада ишлаб чиқариладиган ва олиб кириладиган янги автомобиллар автомобиль қийматининг 2% миқдоридаги имтиёзли акциз солиғига тортилади. Қўшилган қиймат солиғи автомобиль нархининг ва унга қўйилган акцизнинг 20 фоизи миқдорида ундирилади.
Ҳукумат 2019 йилда нархи 40 минг АҚШ долларидан юқори ва ишлаб чиқарилган вақти икки йилдан кам бўлган автомобилларнинг импортига тақдим этиладиган имтиёзларни бекор қилгандан кейин 2020 йил 1 январдан бошлаб пошлина двигателнинг ҳажмига қараб ҳисобланадиган бўлди.