Мирзиёев 500 дан ортиқ бозорларни хусусийлаштиришга топшириқ берди

Ўзбекистондаги бозор. Андрей Кудряшов фотосурати, "Фарғона"

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев самарасиз бўлган 711 та корхонани бартараф этиш, 262 тасини қайта тиклаш ва 500 дан ортиқ бозорларни хусусий секторга ўтказишга доир топшириқ берди, деб хабар беради давлат раҳбари сайти.

27 май куни Туризм ва давлат активларини соҳаларидаги лойиҳалар тақдимотидан сўнг президент Давлат активларини бошқариш агентлиги ва мутасадди ташкилотлар олдига мана шундай вазифани қўйган.

Мирзиёев 1,4 мингга яқин давлат активларини хусусий инвесторларга бериш, ҳукуматга хусусийлаштириш дастурини тасдиқлашга доир топшириқ берди.

2020 йил бошидан 299 та давлат активи 348 млрд сўмга ($24,4 млн) сотилган. Янги инвесторлар ушбу объектларга умумий ҳисобда 3,3 трлн сўм ($325 миллиондан ортиқ) миқдорида сармоя киритганлар ва 4,7 мингта янги иш ўринлари яратиш мажбуриятини олганлар.

Жумладан, собиқ “Чорсу” меҳмонхонаси, “Самарқандкимё” корхонаси, “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги давлат улуши, Қўнғирот сода заводи сотилди. Бу объектларга 425 миллион доллар инвестиция киритилиб, 800 та янги иш ўринлари яратилади.

Май ойида Мирзиёев «Ипотека-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака» банки, «Алоқабанк», «Қишлоқ қурилиш банки» ва «Туронбанк»лардаги давлат улушини босқичма-босқич хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди