Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Профессионал футбол лигаси доирасида ўтадиган ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқини сотувга қўйди. Бу ҳақда ЎФА сайти хабар беради.
Тендерда иштирок этишга реал вақт режими (интернет онлайн шакл) даги аудиовизуал ҳуқуқларини олиш учун транслятор ва телекоммуникацион компаниялар, шунингдек спорт ҳуқуқи соҳасидаги агентликлар таклиф этилади.
Тендерда иштирок этиш ниятида бўлган компаниялар 2020 йил 5 июнь куни (соат 18:00) га қадар расмий сўров юборишлари талаб этилади. Мурожаатлар marketing@ufa.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
Championat.Asiaнинг хабар берича, бугунга қадар Ўзбекистон телерадиокомпанияси Суперлига ўйинлари трансляцияси учун пул тўлаб келган.
Жорий мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида 14 та клуб иштирок этади. Саралаш ўйинлари февраль ойида бошланган, лекин коронавирус пандемияси туфайли учинчи тур ўйинларидан кейин матчлар тўхтатилди. Чемпионатнинг июнь ойида қайта жонланиши кутилмоқда. Мамлакатнинг бугунги кундаги чемпиони «Пахтакор» жамоаси ҳисобланади.
ЎФА, футбол клублари вакиллари Суперлига ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини, жумладан, россиялик компаниялар ҳам қўлга киритишига умидворлигини бир неча бор таъкидлаганлар. Чунки Ўзбекистонда машҳур россиялик футбол мутахассислари— Андрей Канчельскис, Шота Арвеладзе, Миржалол Қосимов, Андрей Федоровлар фаолият юритадилар. Шунингдек, жорий мавсум Суперлига ўйинларида иштирок этиш учун 48 та легионер буюртма берган, улардан саккизтаси росссияликдир.