Ўзбекистон COVID-19 инфекциясини юқтирган касалларни даволашга деярли 11 миллион АҚШ доллари сарфлади

Sof.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон COVID-19 инфекциясин юқтириб олган беморларни даволаш ва реабилитацияси учун давлат бюджетидан 109 миллиард сўмдан (10,7 миллион АҚШ доллари) зиёд маблағ сарфлади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекциясининг бош инспектори Нурмат Отабеков Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда билдирди, дея хабар беради Kun.uz.

Карантин ҳудудида бир кишини олиб ўтириш учун 2,2 миллион сўм (217 АҚШ доллари), коронавирусни юқтириб олган ўртача ҳолатдаги битта беморга 32, 3 миллион сўм (3187 АҚШ доллари), ҳар бир оғир аҳволда ётган беморга 64,4 миллион сўм (6354 АҚШ доллари) сарфланади. Коронавирусдан соғайган ҳар бир беморнинг реабилитациясига 2,8 миллион сўм (276 АҚШ доллари) миқдорида пул сарфланади. Бу рақамлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов келтирган рақамларга мос келади.

Даволаш муддати касалликнинг даражаси ва кечишига ҳамда беморнинг умумий аҳволига боғлиқ. Ўзбекистонда битта беморни даволаш ўрта ҳисобда 23 кунни ташкил этади, дея маълум қилди Отабеков. Шу билан бирга, ҳатто соғайиб кетган бемор ҳам коронавируснинг ташувчиси бўлиб қолиши мумкин, бироқ бу муддат қанча давом этиши ҳозирча аниқ эмаслиги ҳам рост.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиевнинг мазкур нашрга берган интервьюсида маълум қилишича, мамлакатда 15 мартдан бошлаб медицина ходимларидан 300 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олгани аниқланган. Содир бўлган ҳодисаларнинг аксарияти инфекция пайдо бўлишининг аввалги даврига тўғри келади, негаки ўша пайтда тиббиёт ходимлари эпидемияга тайёр эмасдилар.

Яшил ҳудудлардаги янги касаллар аниқланишининг сабаби сифатида Юсупалиев вилоятлараро миграция ҳамда инфекция юқтириб олган одамлар билан алоқани кўрсатмоқда. Инфекция юқтириб олиш ҳолатларининг ўсиш сурати бўйича 25 май кунига келиб Тошкент етакчилик қилмоқда (бир кеча-кундуз давомида 40 та янги бемор), олтита касал Қорақалпоғистонда ва беш киши Самарқандда аниқланган.

Ўзбекистонда 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Telegram-канали.

Янги беморларнинг 25 нафари Карантин марказида аниқланган: 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) келган. 2 нафари эса — Тошкент шаҳридан, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтирган ва яна бир нафари Тошкент вилоятида — Қозоғистондан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ