Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги армияда спортни ривожлантириш ва уни кенг тарғиб қилиш ишлари билан шуғулланади. Бу борада ҳукумат қарори қабул қилинган, деб хабар беради Адлия вазирлининг Telegram-канали.
Ҳужжатга кўра, Мудофаа вазирлигининг Спорт клуби вазирликнинг Олий спорт натижалари марказига айлантирилади ва у мустақил бошқармага тенглаштирилади. Марказ оммавий спортни ривожлантириш, мамлакат спорт жамоалари ва Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчи, талаба-спортчиларни тайёрлаш билан шуғулланади.
Ҳужжатда армиядаги спорт турлари олимпия, миллий, ҳарбий -ажрибавий, техник ва спортнинг амалий турларидан иборат бўлиши кўрсатилган.
2018 йил май ойида Ўзбекистонда илк бор танк биатлони бўйича мусобақалар ўтказилди. Ўша йили ўзбек ҳарбийлари МДҲга аъзо давлатлари армияларининг ҳарбий спорт ўйинларида иштирок этдилар. 2019 йили Ўзбекистон V Халқаро ҳарбий ўйинларда иштирок этди, Тошкентда «Ҳарбий-медицина эстафетаси» анжумани бўлиб ўтди.