62 та мамлакат коронавирус тарқалиши сабабларини аниқлаш учун мустақил текширув ўтказилишини талаб қилмоқда

Сgtn.com видеосидан кадр

62 та мамлакат Австралия ва Европа иттифоқининг коронавирус тарқалишининг сабабларини аниқлаш учун мустақил текширув ўтказиш тўғрисидаги ғоясини қўлладилар, дея хабар беради Австралиянинг АВС телерадиокомпанияси. Тегишли резолюция Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотнининг 18 май куни очиладиган ассамбеляси арафасида тайёрланган.

Бундай текширув ўтказишга биринчи бўлиб Австралия чорлаган ва бунга жавобан расмий Пекин бу мамлакатни Хитойга нисбатан сиёсий ҳужум уюштиришда айблаган эди. Бироқ халқаро миқёсда ушбу талабни қўллаш кўлами изчиллик билан ўсиб бормоқда: ташаббусни биринчи бўлиб Пекин билан муносабатларини таранглаштирмаслик тарафдори бўлган Европа иттифоқи қўллади. Талабга шунингдек, Индонезия, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Россия, ЖАР ва Буюк Британия қўшилдилар.

Европа иттифоқи раҳбарлиги остида Австралия томонидан тайёрланган резолюция таркибига, шунингдек, “халқаро соғлиқни сақлаш тизимининг COVID-19 нисбатан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан мувофиқлаштирилган жавобига” “холисона, мустақил ва кенг қамровли баҳо бериш” талаби ҳам киритилган.

Австралия ташқи ишлар вазири Мэрис Пейннинг қайд этишича, “пандемиянинг мустақил равишда текширилишининг позитив қўлланиши мавжуд”, бироқ бу ғоя ҳозирча Хитой ва АҚШ томонидан қўлланмаган. Европалик ва австралиялик дипломатлар уларни резолюцияга қўшилишга ундаш бўйича иш олиб боришмоқда.

Резолюциянинг ҳозирги матнида Хитой ва Ухань тилга олинмаган, америкалик дипломатлар эса резолюциянинг мақсади — Хитойнинг Ухань шаҳрида вирус қандай қилиб пайдо бўлганини аниқлаш, деган ибора билан ифодаланиши зарур деган талабида қатъий туришибди.

АҚШ ички хавфсизлик вазирлигининг ҳисоботидан маълум бўлишича, Хитой расмийлари керакли медицина товарларини ғамлаб олиш мақсадида COVID-19 тарқалиши кўламини ҳамда коронавируснинг юқумлилик даражасини яширишган.

Президент Трампнинг иқтисод бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро мазкур ҳисоботга таянган ҳолда 17 май куни Хитой расмийларини ўзининг туристларини инфекцияни яширган ҳолда бутун дунё бўйича “тарқатиш” учун юборишда айблади.

“Мен улар бу ишни атайлиб қилдилар деб айтмайман, бироқ уларнинг хитой вируси – келинглар, фактларни таҳлил қилайлик, агар нотўғри гапирсам мени тўғрилаб қўйинглар – бу вирус Уханда кўпайди, ноль рақамли бемор ноябрда пайдо бўлди. Хитойликлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ортида туриб икки ой давомида бу вирусни яширдилар. Боз устига, юз минглаб хитойликларни вирусни тарқатиш учун Миланга, Нью-Йоркга ва бутун дунё мамлакатларига юбордилар”, — деди Наварро. Ҳар ҳолда, дея қайд этади американинг АВС нашри, у саёҳатлар Хитой ҳукуматининг топшириғига биноан амалга оширилгани борасида бирорта далил келтирмади.

Олдинроқ АҚШ вируснинг лаборатория шароитида яратилгани тўғрисидаги фаразни қўллаган, давлат котиби Майк Помпео эса ўзининг нутқларида бир неча бор коронавирус тарқалиши учун масъулиятни Хитой Халқ Республикаси зиммасига юклаб келган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди