Тожикистон коронавирусдан ўлганлар сони бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқиб олди

dpnsee.org сайти тасвири

Тожикистон COVID-19 коронавирус инфекциясидан ўлганлар сони бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринга чиқиб олди. Коронавирусга бағишланган covid.tj Ягона миллий портали маълумотига кўра, республикада 17 май кунига келиб вирус туфайли ўлганлар сони 39 кишини ташкил этган.

Тожикистондаги эпидемиологик вазият ҳамон оғир бўлиб қолмоқда. Давлат оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Тожикистон юқумли касалликларга ихтисослашган касалхоналари дори-дармонлар, антисептиклар ва индивидуал ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган. Бироқ “Озоди” (Озодлик радиоси тожик хизмати) хабар беришича, “Истиқлол” касалхонасида, Душанбедаги энг йирик тиббиёт марказида коронавирус инфекцияли беморларни даволаган 20 нафар тиббиёт ходимлари ҳам ушбу вирусни ўзларига юқтириб олишган.

Тиббиёт ходимларининг ёппасига касалликни юқтириб олиш сабаблари, дея таъкидлайдилар касалхона ходимларининг ўзлари, ҳимоя воситалари ва биринчи навбатда тиббиёт ниқобларининг йўқлигидан келиб чиқмоқда. Шифокорлардан бирига кўра, касаллик юқтириб олиш таҳликаси юқори бўлишига қарамай, клиника ўз ишини давом эттирмоқда. “Бизнинг ҳозирги хавфсизлигимиз ноль даражада, айниқса респираторлар йўқ. ҳамкасбларимиз беморларнинг олдига ҳимоя костюмларисиз, ниқобларсиз киришмоқда. Бизнинг шифокорларимиз касалланган, биз уларни парвариш қиляпмиз... Йигирма нафар шифокор касалхонага ётқизилди”, — дея қайд этади доктор.

“Қараболо” шифохонасида ҳам худди шундай аҳволни кузатиш мумкин. Клиника ходимлари карантин бошланган фурсатдан бери индивидуавл ҳимоя воситаларини ўз пулларига сотиб олишга мажбур бўлишмоқда. Шу билан бирга, ҳимоя костюмининг (комбенизон, респиратор, кўзойнак) нархи май ойида 250-300 сомонийдан ($19,5-29,2) 400-500 сомонийгача ($40-48,7) кўтарилди.

Тожикистонда 17 май кечқурунги маълумотларга кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олинишининг 1524 та ҳолати қайд этилган. Ҳозирча ҳеч ким соғаймаган, 39 киши вафот этган. Қозоғистонда 6440 киши касалланган, 3256 нафар бемор соғайиб кетган ва 34 нафари ўлган. Қирғизистонда касаллик юқтириб олинишининг 1216 ҳолати тасдиқланган, 827 нафар бемор соғайган ва 14 киши ўлган, Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтириб олинишининг 2753 та ҳолати қайд этилган, 2247 нафар бемор бутунлай соғайиб кетган ва 12 киши ўлган. Туркманистонда расмий манбалар ҳамон мамлакатда COVID-19 инфекцияси йўқ, дея таъкидлаб келишмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё мамлакатларида аёллар эркинлиги ва хавфсизлиги қай аҳволда?

  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида