Ўзбекистон Адлия вазири коронавируснинг бюрократияга қарши курашдаги файдасини айтди

Русланбек Давлетов . Uza.Uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетовга кўра, коронавирус республикада ҳокимият тизимининг эскирган унсурларига қарши курашда ёрдам берди ва унда ислоҳот қилинишига зарур бўлган соҳаларини кўрсатиб қўйди. COVID-19 бизнес учун лицензиялар ва рухсатномалар сонини икки баробарга қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашга туртки бўлди. Бу ҳақда, дея хабар беради ЎзА, у Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги томонидан ташкил этилган “COVID-19 га ҳукуматларнинг тезкор жавоби” Глобал веб-форумида форумида сўзга чиқа туриб билдирди.

“Умуман олганда, биз жуда кўп нарсани ўргандик, пандемиядан хулоса чиқардик, дея қад этди адлия вазири. – У бизнинг заиф томонларимизни кўрсатди, такомилга муҳтож бўлган тузилмаларни аниқлади. Бундан ташқари, биз қутулишимиз керак бўлган нооқилона бюрократияга дуч келдик”.

Унинг таъкидлашича, шундан кейин расмийлар томонидан “янги маъмурий муносабатларни қуришнинг замонавий инновацион усулларини тадқиқ қилиш ва жорий этиш, ушбу соҳадаги давлат тузилмаларининг мақсад ва вазифаларини тубдан қайта кўриб чиқиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш воситаларига алоҳида эътибор бериш, хизмат кўрсатишнинг умумий тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқиш бошланди”. Бунга мисол тариқасида у вазирлик томонидан тайёрланган бизнес учун лицензиялар ва рухсатномалар сонини икки баробарга қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайд этиб ўтди.

Онлайн хизматларни тақдим этишга ўтиш лозим. “Бу ҳозир амалга оширилмоқда ҳам, бу давлат ва фуқароларнинг ўзаро ҳамкорлигининг истиқболидир”, — дея қайд этиб ўтди вазир. “Мамлакатда инфекцияни “ихоталаш” чоралари кўрилди. Одамлар уйда қолишди, лекин уларнинг эҳтиёжлари ҳеч қаерга йўқолмади. Давлат ва унинг ташкилотлари ҳам ўз ролини, вазифаларини қайта кўриб чиқиши, иш услуби ҳамда усулларини ўзгартириши ҳар қачонгиданда долзарб бўлиб турибди. Буларнинг барчаси солиқ тўловчиларнинг ортиб бораётган талабини қондириш учун зарур”, — деди Давлатов.

Қаттиқ карантин бўлишига қарамасдан, давлат хизматлари марказлари нафақат иш вақтини қисқартирибгина қолмай, балки 24 соатлик хизматга ўтишди. Аризалар онлайн қабул қилинди. Ўн кун ичида ўртача 200 мингдан ортиқ ариза кўриб чиқилди, уларнинг фақат 15 фоизи мезонларга мувофиқ деб топилди.

“Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун электрон давлат хизматлари турлари сезиларли даражада кўпаймоқда, — дея давом этди вазир. – Ҳозирда мавжуд тизимда 140 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилаётган бўлса, йил охирига қадар унга яна 50 та қўшимча хизмат қўшилиши режалаштирилган. Янгиликлардан яна бири фуқаролар томонидан уйдан чиқмасдан, масофадан туриб электрон имзо калитини олиш имконияти бўлди”.

Давлат хизматлари марказларининг замонавий бинолари қурилиши давом этмоқда, йил охирига қадар қарийб 200 та марказ биноси қурилиши тугалланиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, аҳоли постпандемик даврда энг қулай шароитларда давлат хизматларини олиши мумкин.

Пенсияларни тўлиқ ҳолда пластик карталарга ўтказишга уринишларнинг чипакка чиққани тизимнинг онлай-хизмат кўрсатишга тайёр эмаслигини кўрсатиб қўйди. Натижада Ўзбекистон иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни нақд пул кўринишда тарқатиш амалиётига қайтди.

Ўзбекистонда 14 май соат 23:00 ҳолатида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 нафарни ташкил қилмоқда (бир суткада ўсиш 33 киши, бундан олдин ўсиш 65 та эди). Ўлганлар сони 11 киши, карантин 1 июнгача чўзилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ