Москва вилоятида олти нафар ўзбекистонлик ёнғиндан ҳалок бўлди

РФ Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича . Бош тергов бошқармаси фотосурати

Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича Бош тергов бошқармаси маълумотларига кўра, 5 май куни вилоятнинг Дурниха қишлоғида ёнғин содир бўлган. «МК»га кўра, 200 метр майдонга эга икки қаватли коттедж мигрантлар учун ётоқхона қилиб берилган. Уйда 25 нафар ўзбекистонлик яшаган. Бино электр иситгич билан иситилгани боис ёнғин содир бўлишининг асосий сабаби сифатида электр симларидан ўт чиқиши кўрилмоқда.

Ёнғин хабари эрталабки соат 04:21 да тезкор хизмат штабига келиб тушган. Ҳодиса рўй берган жойга ФВВ ва тезкор тиббий ёрдам бригадаси етиб келган. Улар ёниб кетган учта эркак ва учта аёл жасадини топишган. Қолган мигрантлар жонини сақлаб қолишга улгуришган.

Ёнғин юзасидан РФ Жиноят кодексининг 109-моддасининг 3- банди («Эҳтиёткорсизлик туфайли икки ва ундан ортиқ инсон ўлимига сабабчи бўлиш») билан жиноий иш қўзғатилган. Терговчилар ётоқхонадаги мигрантларнинг қонуний яшашларини текшира бошлаганлар. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси вазиятни назорат остига олган.

Кўпчилик мигрантлар шароити ёмон бўлган биноларда яшашга мажбур бўлишлари сабаб, улар тез-тез ёнғин балоси қурбонига айланадилар. Жумладан, 2020 йил январда Томск вилоятининг Причулим посёлкасидаги бир қаватли ёғоч бинода яшаган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ёнғиндан ҳалок бўлган. Бино 21 январь куни эрталаб ҳамма ухлаётганида ёниб кетган. Электр жиҳозларида носозлик фожиага сабаб бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • 2010 йил тўполонларидан сўнг Ўш шаҳри қай аҳволда эди. Фожиа кунига бағишланади

  • Тожикистонлик кўп болали аёл Саудия Арабистонидаги қулликдан сўнг ватанида мардикорлик қилмоқда