Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида кулолчиларни тайёрлаш ишларига риштонлик усталар жалб қилинади. Бу ҳақда «Правда Востока» газетаси хабар беради.
Ўзбекистонда кулолчиликни ривожлантириш бўйича инвестиция дастури тадбиқ этилади. Унинг доирасида мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида кулолчиликни ривожлантириш бўйича 59 та лойиҳа амалга оширилади. Бу эса 80 минг нафар одамни иш билан таъминлаш имкониятини яратади.
Риштонда барпо этиладиган кулолчилик маркази мазкур дастурнинг мувофиқлаштирувчи маскан ҳисобланади. Бу ерда ижодий устахоналар, кўргазма галереялари, меҳмонхоналар, овқатланиш жойлари ва бошқа зарур инфратузилмалар барпо этилади.
Маълумки, Риштон кулолчи ҳунармандлар шаҳридир. Унинг усталари нафақат мамлакатда, балки хорижда ҳам маълум ва машҳурдирлар. Риштонлик усталар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ярми экспортга жўнатилади. Кулолларнинг ноёб анъаналари ва маҳоратлари асосида аҳолининг кенг қатламлари катта сармоя киритмасдан иш жойлари ва барқарор даромад билан таъминланмоқда. Шу сабаб Ўзбекистон ҳукумати риштонликлар тажрибасини бутун мамлакатга ёйишга қарор қилган. Инвестиция дастурини молиялаштириш ва мувофиқлаштириш ишлари билан «Саноат қурилиш банки» АТБ шуғулланади.