АҚШ Хитойни медикаментлар ва ниқоблар захирасини тўплаб олиш мақсадида эпидемияни яширганликда айбламоқда

Pixabay.com сайти фотосурати

Хитой расмийлари зарур медикаментлар ва медицина ниқобларинининг захирасини тўплаб олиш учун COVID-19 эпидемиясининг авж олиш кўламини яширган, дея хабар беради Associated Press агентлиги АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг ҳисоботига таянган ҳолда.

1 май куни тайёрланган ушбу тўрт саҳифалик ҳужжатда айтилишича, Хитой январь ойининг бошида дунё ҳамжамиятидан пандемиянинг “жиддийлигини атайлаб яширган”. “Хизмат юзасидан фойдаланиш учун” белгиси қўйилган маърузада айтилишича, Хитой коронавируснинг юқумли эканлиги ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) огоҳлантирмаган ҳамда юзни тўсувчи ниқоблар, жарроҳлик ҳалатлари ва қўлқоплар импорти ҳажмини кескин тарзда кўпайтириш билан бирга, хориждан медикаментлар буюртма қилиш имкониятини қўлга киритган.

Хитой ЖССТга эпидемиянинг авж олаётгани ҳақида фақат 31 декабрда маълум қилган, АҚШдаги касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари билан 3 январда боғланган ва фақат 8 январга келиб қўзғатувучи коронавирус сифатида ошкора идентификация қилинган. Хитойлик масъул амалдорлар шифокорларга маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисида буйруқ бердилар ҳамда вируснинг таҳдидини камайтириб кўрсатдилар. Шу билан бирга, дея хулоса қилади жосуслик хизмати, Хитой ҳукуматининг кўплаб хатоликлари бюрократик тўсиқлар ва ахборот устидан ўрнатилган қатъий назорат билан чамбарчас боғланган.

Олдинроқ Австралия нашри бешта мамлакат махсус хизматлари (“Беш кўз” махсус хизматлари уюшмаси) тақдим этган маълумотларга таянган ҳолда Австралия билан АҚШ вирус Ухань лабораториясида яратилгани борасида ҳамфикр эмас, дея маълум қилди. Австралия махсус хизматлари Хитой ҳукуматининг тахминига қўшилиб, вирус бозорда пайдо бўлган, унинг лабораториядан сизиб чиқиш эҳтимоли бор-йўғи 5 фоиз, деган тахминни қўлламоқда. Ҳолбуки, АҚШ вирус айнан лабораторияда яратилган деган фикрда қатъий турибди.

Коронавирус тарқалиши учун масъулиятни Хитой зиммасига юклаган Дональд Трамп маъмурияти ва давлат котиби Майк Помпео томонидан танқиднинг кучайиши ортидан Хитойга қарата янги айбловлар кўтариб чиқилмоқда.

Жон Ҳопкинс университети маълумотига кўра, ўтган тунда дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 3,5 миллиондан ошиб кетди. АҚШ касалликни юқтириб олган одамлар сони бўйича ҳам (1,1 миллиондан зиёд), ўлганлар сони бўйича ҳам (67,4 минг) биринчи ўринда мустаҳкам ўрнашиб олган. Иккинчи ўринда Испания (217,5 минг), учинчида — Италия (210,8 минг), ундан кейинги ўринда Буюк Британия (187,8 минг), Франция (168,8 минг) ва Германия (165,6 минг). Россия касаллик юқтириб олганлар сони бўйича еттинчи ўринга кўтарилди (134,6 минг).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди