Халқаро дзюдо федерацияси олимпия саралаш ўйинлари муддатини узайтирди

Қирғизистон дзюдо федерациясининг Facebook даги фотосурати

Халқаро дзюдо федерацияси Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага саралаш ўйинлари муддатини 2021 йил 28 июнга қадар узайтирди. Бу ҳақда Prosports.kg Қирғизистон миллий дзюдо федерацияга таянган ҳолда хабар беради.

Федерация маълумотига кўра, IJF World Tour қайта йўлга қўйилиши вақти ва 2021 йил июнь сўнггига қадар бўладиган турнирлар сонидан қатъий назар (2019 йил май ойидан бўлиб ўтган мусобақалар ҳисобидан) барча спортчиларга улар эришган олтита энг яхши натижа бириктирилади.

Шу йилнинг март ойи бошидан IJF коронавирус пандемияси сабаб 2020 йил Токио олимпиадасига бўладиган саралаш ўйинларида спортчиларга баллар келтирувчи қатор мусобақаларни бекор қилди. Март ва июнга релаштирилган саккизта турнир, жумладан Екатеринбург, Баку ва Будапештда бўлиб ўтиши керак бўлган Катта шлем турнирлари бекор қилинди.

Кейинги жаҳон тури сентябрь ойида Загребда бошланади. Ўйинлар октябрда Тошкентда давом этади. 2021 йилги мусобақалар жадвали ҳали эълон қилинмади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ