Халқаро молиявий ташкилотлар коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон аҳолисини, биснес, бюджет, инфратузилмаларни қўллаб-қувватлаш учун $3 млрд миқдорида грант ва имтиёзли заёмлар беришга тайёрдир. Бу ҳақда 22 апрель куни имзоланган республика президенти қарорида сўз юритилади.
Маблағнинг энг катта қисми ($1,7 млрд ва 150 млн евро) давлат бюджети ва кризисга қарши кураш жамғармасини қўллашга сарфланади. Тадбиркорлик ва банк тизимини учун $700 млн, коммунал ва энергетика корхоналарини қўллаб-қувватлашга — $300 млн маблағ йўналтирилади. Соғлиқни сақлаш тизимига — $277,5 млн сарфланади.
Қарор иловасида тиббиёт соҳасини қўллашга йўналтириладиган сарфларнинг тўлиқ тафсилоти берилган. Жумладан, $46 млн Зангиотадаги инфекция клиникаси ва Юқори Чирчиқ туманидаги карантин зонасига, шунингдек пойтахтнинг Чилонзор туманидаги перинатал маркази учун сарфланади. $22 млн маблағ эвазига 1800 дона ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати ва бошқа тиббий ускуналар сотиб олинади.
Молиянинг бошқа йўналишида 506 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати, рентген-аппаратлар ва тест ўтказадиган ПЦР-аппаратлари сотиб олинади. Санитария-эпидемиологик хизматларни модернизация қилиш учун $100 млн сарфланади. Айрим лойиҳалар бошқа дастурлардан иқтисод қилинган маблағлар эвазига амалга оширилади. Масалан, Зангиотадаги инфекция клиникасини жиҳозлаш ишларига Сурхондарё вилоятини сув билан таъминлаш лойиҳаси маблағлари йўналтирилади.
Қарорда халқаро донорлар билан музокаралар олиб борувчи Коодинация гуруҳи тасдиқланган. Унга Соғлиқни сақлаш вазири ва унинг ўринбосари, Молия вазири ўринбосари, Иқтисод ва Инвестиция вазирлари, шунингдек, айрим банклар раҳбарлари киради. Гуруҳни Бош вазир ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошқаради. Гуруҳга тиббиёт товарлари ва хизматларини сотиб олишда тезлаштирилган процедураларни қўллашга изн берилган.
Март ойида Ўзбекистон президенти пандемияга қарши кураш мақсадида 10 трлн сўмга ($1 млрд 51 млн) эга кризисга қарши кураш жамғармасини тузди. Жамғарма ва давлат бюджетини қўллашга Ўзбекистон 2020 йили Халқаро молия институтлари ва бошқа манбалардан $1 млрд қарз олиши айтилган. Молия вазири Тимур Ишметов 23 апрель куни жамғармада 2 трлн 1 млрд сўм (тахминан $208 млн) жамланганини маълум қилди. Ундан 1 трлн 885 млрд сўми ($196 млн) сарфланган. Жумладан, 425 млрд сўм ($44 млн) Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига берилган, 407 млрд сўм ($42 млн) тиббий муассасалар қурилишига йўналтирилган.
Куни кеча Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров яқин орада республика ҳукумати иқтисолиётни қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия ташкилотларидан $1,6 млрд миқдорида қарз олишини айтиб ўтганди. Жумладан, Халқаро валюта жамғармаси $375 млн, Осиё тараққиёт банки — $500 млн, Жаҳон банк — $750 млн кредит бериши кутилмоқда.