Google Commerce Limited компанияси жорий йилнинг биринчи квартали ҳисобига 85 тысяч евро миқдорида қўшимча қиймат солиғини тўлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар беради. Шундай қилиб, номи тилган олинган ташкилот республикада «Google учун солиқ» жорий этилганидан сўнг биринчи ҚҚС тўлаган интернет-компания ҳисобланади.
Солиқ 2020 йил январь ойида жорий этилганди. Қонун Ўзбекистондаги истеъмолчиларга интернет орқали хизмат кўрсатаётган хориж компанияларини 15 фоиз миқдорида қўшимча қиймат солиғини тўлашга мажбур қилади. Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш учун ДСҚ махсус сайт очган. Қайддан ўтиш ишлари апрель ойида бошланган. Биринчи бўлиб Германиянинг дастурий таъминотларни ишлаб чиқарувчи Cleverbridge AG компанияси рўйхатга олинди.
23 апрелда Xsolla Inc ва Google Voice Inc (иккиси АҚШда жойлашган), Google Commerce Limited, Apple Distribution International Limited ва Google Ireland Limited (учаласи Ирландияда қайд этилган), Activision Blizzard International BV ва Netflix International B.V. (иккиси Нидерландияда жойлашган), шунингдек Жанубий Кореянинг Samsung Electronics Co., Ltd компаниялари рўйхатга олинди.
«Ихтиёрий рўйхатдан ўтиш мазкур хориж компанияларининг ўз нуфузини ўйлаши, пулли хизмат олиб бораётган мамлакатлардаги мавжуд қонунчиликни хурмат қилишидан далолат беради», — дейилади ДСҚ хабарида.
Февраль ойида ДСҚ матбуот хизмати «Google учун солиқ» аслида ҳаммага яхши таниш бўлган ҚҚС доирасининг кенгайтирилган кўриниши экани, уни мантиқан истеъмолчилар тўлаши, хориж компаниялари эса хизматларга 15 фоиз ҚҚС кўшган ҳолда истеъмолчилардан тушган суммани Ўзбекистон бюджетига йўналтиришини таъкидлаганди.
Apple корпорацияси Ўзбекистондаги истеъмолчилар учун App Store иловасидаги харид нархларини ўзгартирганини маълум қилганди.