Ўзбекистонда хусусий лавораторияларга коронавирусни аниқлаш бўйича тест ўтказишга рухсат берилди

Pixabay.com сайти фотосурати

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси 2020 йил 1 сентябргача Нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирусни аниқлаш бўйича лаборатория текширувларини ўтказишга рухсат берди, дея хабар беради Адлия вазирлигининг Telegram-канали. Фаолиятнинг ушбу тури билан шуғулланиш учун ташкилотлар санитария-эпидемиологик осойишталиги вилоят маркази раҳбари имзолаган шартномага эга бўлиши лозим.

Ўзбекистон президентининг 26 март куни имзоланган қарори билан хусусий тиббиёт муассасаларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тузилган шартномалар асосида COVID-19 инфекциясини юқтириб олган беморларга вақтинча хизмат кўрсатишга рухсат берилган. Уларни даволашга кетган сарф-харажатлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Россияда Роспотребнадзорнинг 105 та лабораториясида, 247 та тиббиёт марказларида ҳамда 24 та хусусий лабораторияларида коронавирус бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилмоқда. “Яндекс” 16 апрель куни уйдан туриб коронавирусга тест ўтказиш лойиҳасини ишга қўйди, 17 апрелдан бошлаб тестларни Сбербанк билан биргаликда DocDoc тиббиёт сервиси ўтказа бошлади.

РБК хабар беришича, Москвада фаолият юритаётган Ozon дўкони “Медси” клиникаларида коронавирусга тест ўтказиш учун рақамли сертификатлар ҳамда фойдаланувчининг уйида таҳлил учун биоматериал тўплайдиган ҳамширани юбориш хизматини таклиф қилмоқда. Тестнинг нархи – 2400 (клиникаларда) бошлаб 5700 рублгача (МКАД ташқарисига чиқиш билан). Натижалар кун давомида тақдим этилади.

Шу бугунга келиб Ўзбекистонда 1565 нафар коронавирусга чалинган бемор қайд этилган, 225 киши соғайиб кетди ва 5 киши вафот этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди