Россия Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида COVID-19 коронавирус инфекциясини аниқловчи тест-системаларини совға қилди, дея брифингда маълум қилди Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова.
Унга кўра, Россия томони Ўзбекистонга коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш олиб боришда ёрдам кўрсатиш учун Роспотребнадзорнинг “Вектор” “Вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази” Федерал бюджет илмий муассасаси (ФБУН ГНЦ ВБ) ишлаб чиқарган тест-ситемалари тўпламларини юборди. Захарова бу соҳадаги ўзаро муносабат ва ҳаракатлар нафақат биргина Ўзбекистон билан, балки Белоруссия ва бошқа қўшни давлатдар билан олиб борилаётганига аниқлик киритди. Мисол учун, “Росатом” давлат корпорацияси Белоруссиянинг Гродно области Островецкий районидаги касалхоналарга коронавирусни аниқловчи тест-системалари ҳамда санитария-эпидемиологик хавфсизликни таъминловчи бошқа материалларни тақдим этган.
Шу билан бир вақтда, Белоруссия президенти Александр Лукашенко куни-кеча Гродно вилоятига ташрифи чоғида Россияда ишлаб чиқарилган COVID-19 коронавирусини аниқловчи тест-системалар кўп ҳолларда хато натижалар бераётгани ҳақида билдирган эди.
“Тестларни кўп ўтказяпмиз. <…> Бироқ очиқ айтишим лозимки, тестлари бир пулга қиммат. Сизлар ҳам пайқаган бўлсангиз керак, Путин юқумли касалликлар шифоноларидан бирига борганидан кейин унинг бош врачи шу касалликни юқтириб олди ва алам билан гуллаб қўйди. <…> Шундоқ деганди: Бундан кейин мен бу тестлардан фойдаланмайман, улар фақат 60 фоиз ҳолатларда тўғри натижа беради. Россиянинг тест-системалари, гарчи у 60 фоиз дегани билан менинг ўйлашимча аттиги 30 фоиз бўлса керак. Биз ҳам кўп ҳолларда бу гап тўғрилигига амин бўлдик”, — деди у. Белоруссия президенти шунингдек, Белоруссия Атом электростанцяси қурилишида ишлаётган россиялик мутахассисларда коронавирус юқтириш ҳолатлари борасида гумонлар пайдо бўлган вазият ҳақида эслаб ўтди.
“Ҳатто бу ерда ҳам мана россияликларни тиббий текширувдан ўтказишди, атом станциясига келдилар, 15 нафар одамнинг ҳаммасини даволадилар, Россия ишлаб чиқарган тестлар билан текширилса, ҳаммасида касал чиқди, яна қайта касалхонага ётқизиб даволашга тўғри келарди. Россия тестларидан воз кечиб, ўзимизникини, хитойникини қўлладик, фақат битта одамда коронавирус аниқланди”, — деди Лукашенко.
Кейинроқ Роспотребнадзор Белоруссия президентининг танқидига жавоб бера туриб, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган тест-системалар кўп жиҳатлари бўйича ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган тест-системалардан сифатлироқ, уларнинг ёрдамида “ҳатто касаллик аломатларини (симптом) намоён қилмайдиган вирус ташувчиларни” ҳам аниқласа бўлади, дея қайд этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда сўнгги бир кеча-кундузда 45 киши COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олган, 18 апрель ҳолатига кўра вирусга чалинганлар сони 1450 кишини ташкил этади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйича инфекция юқтирилишининг 2,2 миллон ҳолати қайд этилган ва 153 минг киши вафот этган.