Тошкентнинг «Ҳумо» клуби ОХЛда иштирок этишдан бош тортди

"Ҳумо" хоккейчилари . Hchumo.uz сайти фотосурати

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби кейинги мавсумдаги Олий хоккей лигасида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилган.

Лига ўйинларида иштирок этмаслик қарори коронавирус пандемияси туфайли аксари мамлакатларда жорий этилган чекловлар туфайли қабул қилинган. Клуб аъзолари биринчилик учун қачон старт берилиши ва бу пайтга келиб турнир қатнашчилари — Қозоғистон, Хитой, Россия ва хусусан Ўзбекистон чегаралари очиқ бўлишини билмаслигини тан оладилар. Шунингдек, ОХЛ қайси форматда ўтиши ҳам номаълум.

Бундан ташқари, кейинги мавсум Қозоғистон чемпионатида «Хумо-2» ўйнамайди.

«Фарғона» маълумотига кўра, штаб мураббийлари ва ўйинчилар шартномаларининг муддати 30 апрелда тугайди ва улар узайтирилмайди. Жамоанинг 2021 йилги Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиши ҳозирча номаълум, турнирнинг ўтказилиши ҳам даргумон. Лекин шунга қарамасдан, Ўзбекистон хоккей федерацияси, болалар хоккей мактаблари фаолиятини давом эттиради.

«Хумо» хоккей клуби 2019 йили ташкил топган. У ўша йилнинг ўзида Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб гуруҳ босқичи ўйинларида ғолиб бўлди. Ўтган йил баҳорда клуб ОХЛга аъзо бўлди, клубнинг дубли Қозоғистон чемпионатида пайдо бўлди.

«Ҳумо» ОХЛ доимий биринчилигидаги Ғарб конференциясида еттинчи ўринни эгаллади ва турнир плей-оффига кўтарилди. У лиганинг энг жазибали клубларидан бирига айланолди. 1/8 финалида тошкентлик хоккейчилар нефтекамскнинг «Торос» клубини енгди, чорак финалда эса лиганинг энг кучли жамоаси— москваликларнинг «Звезда»си билан тўйнашди. Март ойининг ўртасида коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон чегарасини ёпди ва тошкентлик хоккейчилар Москва вилоятининг Воскресенск шаҳрида ўйнашга мажбур бўлди. Ўйинлар охригача етмади, зеро турнир тезда ёпилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ