Умрининг энди 30 баҳорини қаршилаган, Ўзбекистонни 2018 йили Жаҳон чемпиони қилган мураббий Жамшид Асадов вафот этди. Бу ҳақда Championat.Asia хабар беради.
Асадов 16 апрель куни дунёдан кўз юмган. Хабарда ўлим сабаби ёритилмаган. Айрим маълумотларга кўра, Асадовда юрак қон-томир тизимида касаллик бўлган. Жамшид Асадов Тошкентдаги №23 «Мехрибонлик» болалар уйида жимсоний тарбия инструктори бўлиб ишлаган. У шу ерда «Локомотив ДМ-23» футбол жамоасини тузади. 2018 йили жамоа Москвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига таклиф қилинади, бироқ «Локомотив» жамоасининг айрим ўйинчилари ёш жиҳатидан тўғри келмайди. Шунда Асадов Тошкент шаҳри ва вилоятидаги болалар уйларидан ёш футболчиларни танлаб, мусобақага тайёрлайди.
Жаҳон биринчилиги йўлида ўзбекистонликлар Россия, Непал, Бурунди жамоаларини мағлуб этадилар. Пенальтиларнинг ҳал қилувчи босқичида Асадовнинг шогиртлари покистонликларни доғда қолдирадилар. Ўзбекистон жамоаси 2022 йили Қатарда ўтказиладиган етим болалар иштирокида Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.