Халқаро банклар Ўзбекистонга пандемия асоратларини бартараф этишда ёрдам беради

Сума Чакрабарти видеоконференцияда . Mift.uz сайти фотосурати

Жорий йилнинг 7 апрель куни Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) президенти С.Чакрабарти билан Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши ва глобал пандемияни Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларга бўлган таъсирини юмшатиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар, ҳамда ушбу масалалар ечимида ЕТТБнинг қўллаб-қувватловчи механизмларини видеоконференция шаклида муҳокама қилди.Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар беради.

Жаҳон банкининг Европа ва Маракзий Осиё минтақаси бўйича президент ўринбосари Сирилл Мюллер Умурзоқов билан бўлган суҳбатда банк Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий ҳимоя институт ва муассасаларини молиялаш учун тезкорликда $1,2 млрд маблағ ажратиши масаласини кўраётганини айтди. Ушбу маблағ республикага март ойида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларин ишлаб чиқариш ва коммунал инфратузилмаларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган $700 млн кредитга қўшимча бўлади.

С.Чакрабарти Ўзбекистон томонидан берилган сўровга жавобан, кўмаклашишнинг биринчи босқичи сифатида ЕТТБ томонидан шакллантирилган Бирдамлик пакети (пакетнинг умумий миқдори 1 млрд. АҚШ доллар) ҳисобидан тўртта ўзбек тижорат банкларига умумий қиймати 220 млн. АҚШ доллари бўлган кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит линиялари ва савдони молиялаштириш линиялари тақдим этилишини маълум қилди.

Шу билан бирга, аҳоли ва корхоналар томонидан тўлаб бориладиган коммунал тўловлар тушумларини пасайиши сабабли қийинчиликка дуч келган ҳудудий коммунал корхоналарнинг айланма капиталини қўллаб-қувватлаш учун ЕТТБ 100 млн доллари миқдоригача бўлган

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ