Алишер Усманов ташкил этган USM холдинг акциадорлари коронавирусга қарши кураш учун 2 млрд рубль ($25 млн) маблағ ажратади. Бу ҳақда компания баёнотига таяниб «Коммерсантъ» хабар беради. Маблағ холис тарзда Россияда инфекцияни олдини олиш тезкор штабига берилади. Бу маблағ тиббиёт ходимлари учун ҳимоя воситаларини сотиб олиш, уларни транспорт воситалари билан таъминлаш, касалларни даволаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ишларига сарфланади.
Холдинг ходимлари штабга ҳимоя воситаларини сотиб олиш ва келтириш ишларида яқиндан кўмак бераётганини таъкидлайдилар. USMга кирувчи компаниялар ҳам ўз ёрдамларини аямайдилар. Жумладан, «Металлоинвест» компанияси шифохоналарни тиббий жиҳозлар, бир неча областларни ҳимоя воситалари билан таъминлаш ишларига 100 млн рублдан ( $1,2 млн.га яқин) ортиқ маблағ сарфлайди.
Бундан олдин «Альфа-Групп» президенти Вадим Зингман ва «Норильский Никель» холдинги раҳбари Владимир Потанин коронавирусга қарши кураш ишларига маблағ ажратишини маълум қилганди.
UMS холдинг асосчиси ва унинг бош акциадори Алишер Усманов Forbesнинг 2019 йилги баҳолаши бўйича $12,6 млрд маблағга эга. Ўзбек миллиардери Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш ишлари учун $20 млн ажратди. Усманов пандемия даврида ўзини жамиятдан четлатиш мақсадида Тошкентга кўчиб келган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Алишер Усманов коронавирусга қарши дори-дармон топилгудек бўлса «уни сотиб олиб, республикага олиб келтиришга тайёр экани»ни маълум қилган.