Ўзбек футболчиси Белоруссия чемпионатида ҳужумчилар орасида етакчилик қилмоқда

Жасур Яхшибоев . Ufa.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумчиси Жасур Яхшибоев Беллоруссия чемпионати доирасида ўтказилган учта мусобақада учта гол киритиб, ҳужумчилар орасида етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Soccerway хабар беради.

Яхшибоев иштирокида Минскнинг «Энергетик-БГУ» футбол клуби ўз майдонида «Динамо» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Яхшибоев зарбидан келган коптокни эгаллаган Алексей Носко биринчи голни урди. Асосий ўйин тугашига йигирма дақиқа қолганида Яхшибоев иккинчи голни рақиб дарвозасига киритди.

Мусобақа пайти яна бир ўзбекистонлик футболчи Шоҳбоз Умаров майдонга тушди. Бироқ, у бирор натижага эришолмади.

Асосий машғулотларга тожикистонлик 21 ёшли ҳужумчи Муҳаммаджон Лойиқов жалб этила бошланди, лекин у ҳозирча минскликларнинг асосий жамоасига таклиф олмади.

«Энергетик-БГУ» республика чемпионатида учинчи ғалабани қўлга киритиб рўйхатдан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда минсклик футболчилар «Торпедо-БелАЗ» жамоаси билан беллашади.

COVID-19.пандемиясига қарамасдан Белоруссияда футбол чемпионати давом этмоқда

Жасурбек Яхшибоев – «Пахтакор»да тарбия топган. Ўтган мавсумда Олмалиқ комбинати футбол клуби таркибида тўп сурган. Жорий йилнинг февраль ойида Белоруссиянинг «Энергетик-БГУ» клуби Яхшибоев билан йил сўнггига қадар шартнома тузди. Таркибида Жасурбек бўлган Ўзбекистон ёш футболчилари термаси 2018 йилги Осиё чемпионатида ғолиб бўлди. Яхшибоев ёшлар жамоаси таркибида 26 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол киритолди. У миллий терма жамоаси учун иккита ўйинда иштирок этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ