Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари Асқаровни коронавирус эпидемияси сабаб қамоқдан озод этилишини сўрадилар

Amnesty International фаоллари Азимжон Асқаров портрети билан. Kloop.kg сайти фотосурати

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистон ҳукуматидан бир умрга қамалган Азимжон Асқаровни COVID-19 эпидемияси туфайли қамоқдан озод этишни илтимос қилдилар. Бу ҳақда Amnesty International «Фарғона»га маълум қилди.

«Маълумки, озодликдан маҳрум этилган одамлар компакт яшашлари, бир-биридан хавфсиз масофада бўлиб, изоляция бўлолмасликлари сабаб уларда коронавирусга чалиниш хавфи кучлидир», — дейилади мурожаатда. Ҳукумат жазони ўтаётган маҳкумларга мамлакат бўйича ўрта миқдордан кам бўлмаган даражада тиббий ёрдам бериши керак.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Асқаровнинг 68 ёшда экани, унинг қатор сурункали касалликлардан керакли тиббий кўмак ололмаётганига урғу берадилар. Шундай қилиб, у коронавирусга чалиниш эҳтимоли борлар гуруҳига киради. Шунинг учун мурожаат муаллифлари қирғиз ҳукуматидан Асқаровни тезроқ қамоқдан озод этишни сўрайди.

Мактубни Amnesty International, Civil Rights Defenders, журналистлар ҳимояси қўмитаси, Front Line Defenders, Human Rights Watch, Хельсинки инсон ҳуқуқлари фонди, Халқаро инсон ҳуқуқлари федерацияси (FIDH), Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳамкорлиги, Ҳалқаро қийноқларга қарши ташкилот вакиллари қўл қўйганлар.

Ўзбек миллатига мансуб бўлган Азимжон Асқаров Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан инсон ҳуқуқларининг поймол бўлишига қарши курашиб келган. 2010 йил Қирғизистон жанубидаги этник тўқнашувлардан сўнг уни тартибсизликларни келтириб чиқариш, миллий низоларни қўзғаш, милиционерни ўлдириш каби айблар билан бир умрга қамашган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрига кўра, куч органи ходимлари Асқаровдан ўч олиш учун унга нисбатан сохта айбловларни уюштирганлар.

Шу йилнинг фералида Қирғизистон Олий суди Асқаров ишини 6 апрелга кўчирди. Эпидемия вақтида маҳкум ишининг қайта кўриб чиқилиши номаълум. Сўнгги маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат туфайли мамлакатдаги барча суд маҳкамалари ўз фаолиятини тўхтатган. Фақат ҳибсга олинган фуқароларни ушлаб туриш шартларига доир ҳукм чиқарувчи тергов судлари фаолият юритмоқда. 30 март куни фавқулодда вазият туфайли собиқ президент Алмазбек Атамбековнинг иши ҳам номаълум вақтга қолдирилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Amnesty International экспертлари — ўзларининг Марказий Осиёда қийноқларга қарши кураш бўйича қисқа онлайн-курслари ҳақида

  • Amnesty International эксперти ўзбекистонлик фаолларнинг аккаунтларини қандай қилиб бузиб кирилаётгани ҳақида сўзлаб берди

  • Тошкентлик машҳур модельер Нариман Григоряннинг ўлимига доир тергов нимадан бошлангани тўғрисида

  • ШҲТ-2016 саммити олдидан реконструкция қилинган Тошкент маҳалласини “Москва кўп қаватли турар-жойлари” учун бузишади