Халқаро олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги санасини белгилади

Flickr сайтидан Department for Digital, Culture, Media and Sport фотосурати

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Токиода ўтказиладиган Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари саналарига аниқлик киритди. Бу ҳақда «Токио-2020» ташкилий қўмитаси хабарига таянган ҳолда ТАСС хабар беради.

XXXII Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими 2021 йил 23 июлда бошланади ва мусобақалар 8 августда якун топади. Паралимпиада ўйинлари эса 24 августдан 5 сентябргача давом этади.

«Токио-2020» ташкилий қўмитаси бош котиби Тосиро Мутонинг сўзларига кўра, Олимпиада очилиш санаси ташкилотчилар учун қулай бўлган жума кунига белгиланган.

Даставвал Япониядаги Олимпия ўйинлари 2020 йил 24 июлдан 9 августгача белгиланган эди. Бироқ, коронавирус эпидемияси туфайли Япония Бош вазири Синдзо Абэ ва ХОҚ президенти Томас Бах уни бир йил кейинга суришга келишиб олдилар. Сананинг кўчирилишини Австралия, Канада, Норвегия, АҚШ ва Германия ёқлаб чиқди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?