Москвадаги «Дом Ферганы» маданият маркази ўз фаолиятини тўхтатади

Facebookдаги «Дом Ферганы» саҳифасидан фотосурат

Москва шаҳрининг қоқ марказида жойлашган, «Фарғона» ахборот агентлигининг лойиҳаси бўлмиш — «Дом Ферганы» («Фарғона уйи») маданият маркази ўз фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилади. Бу ҳақда муассасанинг ижрочи директори Дмитрий Балакирев хабар беради.

«25 мартдан Москва ҳукумати коронавирус профилактикаси сабаб қатор чекловларни жорий қилди. Жумладан, пойтахтдаги маданий дам олиш масканлари бўлмиш — кутубхоналар, маданият марказлари, болалар кўнгилочар масканлари, клуб ва кинотеатрлар расман ёпилди. Биз мухлисларимиз ҳаётини хавфга солмаслик ниятида маданият марказимизни ёпишга қарор қилдик, — дейди Дмитрий Балакирев. – «Дом Ферганы» маданият маркази бугундан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатади, 15 апрелдан эса Стретенский кўчасида ижарага олинган бинодан кўчиб кетамиз».

Маданият марказининг икки йиллик фаолияти давомида кўплаб давра суҳбатлари, концертлар, лекциялар, байрам оқшомлари, жамиятнинг муҳим муаммоларига боғлиқ симпозиум ва семинарлар ўтказилди.

Маданият маркази раҳбарияти Россия ва дунёдаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг ўз фаолиятини давом эттиришга умид боғлайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида