Ўзбекистонлик провайдерларга тўлов қилинмаганлик учун интернетни ўчириш тақиқлаб қўйилди

Nuz.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон ҳукумати 2 ой давомида Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун ўчирилишини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида таъкидланган. Карантин муддати тугаганидан сўнг фойдаланувчилар қарзларини узишга мажбур бўладилар.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00.01 дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади. Коронавирус инфекцияси асосан Тошкент шаҳри ҳудудида аниқланганлигини инобатга олиб ва ушбу инфекция республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига кириш (автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорти воситалари орқали) тўхтатилади, дея хабар беради Corona Visrus Telegram-канали.

Биринчи босқичда Тошкент шаҳрида, кейинчалик босқичма-босқич Нукус шаҳри, вилоят ва туман марказларида жойлашган барча йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойларини тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Карантин даврида республикада ичимлик суви, канализация ва иссиқ сув таъминоти тўловларини кечиктирилгани учун жарима ва пенялар ундириш бекор қилинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ