Россияда коронавирусдан вафот этган биринчи одам қайд этилди

Москва соғлиқни сақлаш департаменти матбуот хизмати фотосурат

Москва касалхонасида коронавирус ташхиси билан ётқизилган 79-ёшли аёл вафот этди, деб хабар беради ТАСС вирусни назорат қилиш тезкор штабининг хабарига таянган ҳолда.

Бу Россияда бундай ташхис билан вафот этган биринчи одамнинг қайд этилишидир. Манбага кўра, улуғ ёшдаги аёл аввали хусусий клиникада даволанган, коронавирус ташхиси аниқланганидан кейин у №2 инфекция шифохонасига ётқизилган. Штабда аёлнинг қатор сурункали касалликлар билан оғриганини таъкидлайдилар.

Хабарда аёлнинг ўлимига айнан коронавирус сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган.

РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 18 мартга келиб Россияда 147 та инфекция ҳолати рўйхатга олинган. Коронавирус билан оғриган бир неча одамнинг саломатлиги тикланган. Мониторинг ва профилактика доирасида 122 минг одам текширувдан ўтказилган.

Бошқа мамлакатларда бўлгани каби, Россияда ҳам вирусга қарши кураш доирасида маҳаллий оммавий тадбирлар бекор қилинган. «РИА Новости» агентлигининг ҳукуматдаги манбасига кўра, бу каби чоралар бутун мамлакат миқёсида кўлланиши мумкин.

Коронавирус эпидемияси Хитойнинг марказий ҳудудларидан тарқала бошлади. Кейинчалик касаллик ўнлаб мамлакатларга тарқалди. Ҳозирда Хитойда инфекция шиддати пасайган. Сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда 218 мингдан ортиқ одамда коронавирус борлиги аниқланган. Касалланганларнинг 8,8 мингтаси вафот этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 тарқалишини пандемия, деб атади. Бундай атама касаллик кўплаб мамлакатларни забт этганида ишлатилади.

Кўп давлатларда карантин чоралари кўрилган, чет эллар билан транспорт алоқалари бекор қилинган, оммавий табдирлар тўхтатилган.

Касаллик одамда оғир ёки енгил ҳолатда кечиши мумкин. Хитой олимларининг таъкидлашича, енгил касаллар бир ҳафтада даволаниб кетади, оғир формадаги касалларнинг даъволанишига икки ҳафта ва ундан ортиқ муддат талаб этилади.

Хитойда коронавирусдан касалланган одамларнинг 75 фоизи соғайиб кетган.

Қатор мамлакатларда вирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш ҳаракатлари бошланган. Жамладан, АҚШда март ойининг ўртасидан ишлаб чиқилган вакцинани синовдан ўтказиш ишлари бошланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • 2010 йил тўполонларидан сўнг Ўш шаҳри қай аҳволда эди. Фожиа кунига бағишланади

  • Ўзбекистон элчихонаси ватанга биринчи навбатда кимларни жўнатиш борасида нималарга асосланиб қарор қабул қилаётгани ҳақида