Иқтисодий эркинлик рейтинги бўйича Ўзбекистон Тожикистондан илгарилаб кетди

The Heritage Foundation рейтинги муқоваси

Иқтисодий эркинлик бўйича тузиладиган йиллик рейтингда Ўзбекистон 140-ўриндан 114- ўринга кўтарилди. Аввалги рейтинг натижаларига кўра, мамлакат қўшни Тожикистондан илгарилаб кетган. Тожикистон эса 122-ўриндан 155-қаторга тушиб қолган. Лекин икки давлат нисбатан иқтисодий эркин бўлмаган мамлакатлар рўйхатида қолиб кетди.

2020 йил рейтингида Ўзбекистон 26 позиция бўйича максимал 100 дан 57,3 балл йиққан. Мутахассисларнинг фикрига кўра, республика 12 критериядан 11 тасида ижобий ўзгаришларга эришган. «Минусда» фақат суд тизимининг фаол эмаслиги бўлган.

Тожикистон 52,2 балл йиққан. Йил давомида республиканинг кўрсатгичлари салбий динамикани кўрсатган ва ўзгаришсиз қолган. Вазият фақат мулк ҳуқуқи, монетар эркинлик ва савдо эркинлигида яхшиланган.

Аввалги йил каби Қозоғистон Марказий Осиё минтақасида кўрсатгичлар бўйича етакчилик қилмоқда. Республика 69, 6 балл йиғиб, 59-дан 39-позицияга сакраб ўтган. Экспертлар Қозоғистон иқтисодиётида монетар эркинлик, меҳнат эркинлиги ва солиққа тортиш тизими суст эканига эътибор қаратганлар.

Қозоғистон қатори Қирғизистон ҳам яхши натижаларга эришган. Республика 62,9 балл билан 81-ўринни эгаллаган (ўтган йили 79-ўринда бўлган). Россия 61 балл билан 94-ўринда.

Минтақада репрессив иқтисодга эга ягона давлат -Туркманистон ҳисобланади. Бир йил ичида республика 46,5 балл билан 164-ўриндан 170-ўринга тушиб кетган.

Умумий рейтингнинг етакчиси — Сингапур (89,4 балл) ҳисобланади. Шунингдек, иқтисоди эркин мамлакатлар қаторига Гонконг, Янги Зеландия, Австралия, Швейцария ва Ирландия кирди. Рўйхатнинг энг қуйини Куба, Венесуэла ва Шимолий Корея эгаллаган.

Иқтисодий эркинлик индексини американинг The Heritage Foundation тадқиқот институти The Wall Street Journal нашри билан ҳамкорликда тузади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди