Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларига коронавирус туфайли зарар кўриши мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларига берилган кредит шартларини юмшатишни тавсия қилади. Бу ҳақда банкнинг матбуот хизмати хабар беради.
Жумладан, МБ банкларга заёмчилар учун асосий қарзни узишга берилган имтиёзли муддатни 2020 йил 1 окбрябга белгилашни таклиф қилади. Шундан келиб чиқиб, охирги тўловлар муддатини ҳам кўриш чиқиш тавсия этилган.
Бундан ташқари, молия ташкилотларига COVID-19 эпидемияси туфайли лойиҳаларининг амалга ошиши кечикаётган корхоналарга берилган кредит маблағларининг қайтарилиши имкониятларини ўрганиб чиқиш таклиф этилади. Гап ҳамкорлари коронавирус кенг тарқалган мамлакатларда мавжуд туризм ва халқаро йўловчиларни ташиш фаолияти билан боғлиқ компаниялар, шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусга қарши тадбирлар салбий таъсир кўрсатиши мумкин корхоналар тўғрисида бормоқда.
МБ хабарида жимсоний шахслар учун кредит шартларини енгиллатиш тўғрисида маълумот берилмаган.
Аввал хабар қилинганидек, 2019 йили ўзбек банклари аҳолига 11,1 трлн сўм ($1,17 млрд) миқдорида истеъмол кредитини берган, унинг деярли ярми – 5 трлн ($526 млн) сўмдан ортиғи автокредитга тўғри келади. Бу давр мобайнида ўзбекистонликлар деярли 8 трлн сўм ($842 млн) миқдорида ипотека қарзларини олганлар.
Ўзбекистонда 15 март куни илк бор коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бугунга келиб касалланган одамларнинг сони ўнтага етган. COVID-19 эпидемиясига қарши республика ҳукумати қатор чораларни амалга оширди -чегара ёпилди, таълим муассасалари, болалар боғчалари фаолияти вақтинча тўхтатилган, Наврўз байрами ва бошқа тадбирларни (тўйлардан ташқари) ўтказиш бекор қилинган. Ўзбекистон бошқа мамлакатлар билан авиа, темир йўл, автомобиль алоқаларини вақтинча тўхтатди. Шунингдек, мачитларда ҳам жума намозлари вақтинча бекор қилинди.