Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг нархи ўртаси 15-20 фоизга ошди. Уларнинг ичида Chevrolet Damas ва Chevrolet Spark йигирма фоизга ошган. Буни UzAuto Motors компаниясининг янгиланган нархлар рўйхатида кўриш мумкин.
Damasнинг икки модификацияси нархи 21%га ошган. Шундай қилиб, DLX нархи 64,7 млн сўмдан ($6800) 78,3 млн.гача ($8240), VAN – 62,7 млн.дан ($6600) деярди 76 млн сўмга ($8000) кўпайган. LABO савдо маркаси орқали тақдим этилган автомобилнинг нархи 11 фоизга ортиб, 79,2 млн сўмни ($8340) ташкил этган.
Spark LT/AT (учинчи позиция) моделининг нархи 21 фоизга – 67,7 млн.дан ($7130) 92,8 млн сўмга ($9800) ошган. LS M/T (иккинчи позиция) модификацияси 10 фоизга ошган ва ҳозирда 73,2 млн ($7700) сўмни ташкил этади.
Nexia 3 автомобилининг нархи 15-19 фоизга кўпайган. LTZ (тўртинчи позиция) модификациясидаги машиналарнинг нархи бошқаларга қараганда анча ошган. Унинг базавий комплектацияси нархи 106,4 млн ($11 200), люкси – 109 млн сўмдан ($11 470) иборат.
Cobalt 10-14%га ошган. Энди энг қиммат машина 115,4 млн сўм ($12 150) бўлади. Lacetti (газбаллон ўрнатилганларига қўшилиб) 3 фоизга қимматлашган.
Malibu 2, Equinox, Tracker ва Trailblazerнинг нархи ошмаган.
Жорий йилнинг февраль ойида UzAuto Motors компанияси Spark, Cobalt ва Lacettiнинг нархи ошганини маълум қилганди. Бу халқаро техник регламентга қўра моделларнинг қўшимча опциялар билан жиҳозлангани боис юз берганди.