Тошкент ва Мюнхен шаҳарлари ўртасида ҳаво алоқалари тикланди

Мюнхен аэропорти . Аutogear.ru сайти фотосурати

Жорий йилнинг 1 апредидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Uzbekistan Airways) Тошкент – Мюнхен (ГФР) йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиа парвозларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда МОК матбуот хизмати хабар қилади. Рейслар ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Парвоз вақти 6 соат 20 дақиқадан иборат. Бориб-келиш авиачипта нархи 520 еврони ташкил этади.

Шундай қилиб, Ўзбекистондан Германияга бўлган тўғридан-тўғри рейсларнинг сони тўрттага етади: ҳозирда Uzbekistan Airways Тошкентдан Франкфурт-на-Майне шаҳрига ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари парвозларни амалга оширмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ