Жиззахдаги Peugeot лойиҳаси ёпилди

Жиззахдаги Peugeot заводи қурилиши. Uz.ambafrance.org сайти фотосурати

Ўзбекистон «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида Peugeot Citroёn автомобиль заводи қурилиши учун французлар маблағини жалб қилолмади, шунинг учун лойиҳа ёпилган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизматининг маълумотига таяниб Spot хабар беради.

Лойиҳа 2017 йили пайдо бўлганди ва июль ойида бўлажак завод фундаментининг қурилиш ишлари бошланди. 2018 йил декабрда завод ўзининг дастлабки маҳсулотларини ишлаб чиқариши режалаштирилганди.

Бироқ, 2018 йили бу иш амалга ошмади, гарчи қурилиш ишларини тезлаштиришга шахсан президент Шавкат Мирзиёев буйруқ берган бўлсада.

Лойиҳа қайта кўриб чиқиладиган бўлди. ОАВ хабарларига кўра, француз компанияси заводни норентабел санаган ва 30 йилда сарфланган маблағларни қайтариб олишга кўзи етмаган.

Лекин француз корпорациясининг матбуот хизмати «Ўзбекистондаги лойиҳа амалда бўлиши»ни таъкидлаб, унинг устидан ишлар олиб борилаётганини маълум қилганди.

Куни-кеча «Ўзавтосаноат» АЖ ва немисларнинг «Фольксваген Груп Рус» концерни ўзаро шартнома имзоланганидан кейин, «Ўзавтосаноат» дагилар французлар билан ҳамкорликдаги лойиҳа инвестия дастуридан ўчирилгани ва ёпилганини тан олдилар.

Жиззахда Volkswagen бренди остида енгил тижорат автомобиллари ишлар чиқарилиши режалаштирилди. Корхона йилига 20 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?