2019 йили Ўзбекистондаги банклар аҳолига 11,1 трлн сўм ($1,17 млрд) миқдорида истеъмол кредитларини берган, уларнинг ярмидан кўпи – 5 трлн ($526 млн) ортиғи – автокредитларга тўғри келади. Бу тўғрида Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига таянган ҳолда Spot.uz хабар беради.
Ҳисобот йилида ўзбекистонликлар маиший техникалар хариди учун ҳам фаол кредитлар олганлар ва бу эҳтиёж учун банклар умумий ҳисобда 2,42 трлн сўм ($255 млн) қарз берган. Кейинги ўринда овердрафт кредитлари туради ва унинг миқдори– 473 млрд сўмни ($50 млн.га яқин) ташкил этади. Молия ташкилотларидан мебель ва интерьер предметлари учун фоизга олинган қарзларнинг миқдори — 268,5 млрд ($28,3 млн), қурилиш ва таъмирлаш учун материаллар сотиб олишга олинган қарзлар миқдори – 260 млрд ($27,4 млн) сўмдан иборат бўлган. 157 млрд сўмдан ($16,5 млн) ортиқ маблағ олий ўқув юрти контракт тўловлари ва 7,7 млрд ($810 минг) сўм тиббий хизматлар учун қарз олинган.
Ипотека кредитлари алоҳида ўрин эгаллайди.
2019 йил якунларига кўра, банклар одамларнинг уй-жойлар сотиб олишига 8 трлн сўм ($842 млн) миқдорида қарз берган. Уларнинг энг кўпи (1,7 трлн сўм ёки $179 млн) Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Истеъмол кредити берилишида май ва ёз ойлари қайноқ ҳисобланади, зеро бу даврда банклар аҳолига ойига 1 трлн сўмдан ($105 млн) ортиқ кредитларни расмийлаштирган. Август ойида 1,87 трлн ($197 млн) сўм қарз берилган.
Autostrada.uz таъкидлашича, ўтган йил Марказий банк автокредитлаш рискини оширган, шунинг учун айрим банклар қоида ва шартларни ўзгартирган, айрим банклар эса умуман бу соҳада хизмат кўрсатишдан бош тортган.
Ўртача даставвал тўлов билан автомобиль сотиб олиш учун кредитлар 25 фоиздан кам миқдорни ташкил этади.
Ўтган йил сўнггида Марказий банк биринчи ярим йиллик ҳисобига кўра, Ўзбекистонда автокредитлар бўйича 85 минг одам қарздор бўлганини маълум қилди. Бу кўрсатгич 2018 йил январь-июнь ойларига нисбатан 2,9 бараварга кўп миқдорни ташкил этган.