Олимпия қўмитаси россиялик спортчиларга Ўзбекистон номидан иштирок этишга рухсат берди

Ольга Забелинская. Olympic.uz сайти фотосурати

Ҳалқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Ижро кенгаши россиялик спортчиларнинг Ўзбекистон байроғи остида 2020-йилги Олимпиадада иштирок этишига рухсат берди, деб хабар беради ХОҚ вакили Марк Адамс баёнотига таянган ҳолда «РИА Новости».

Адамснинг сўзларига кўра, Олимпиадада карантинсиз иштирок этишга велоспортчи Ольга Забелинская, курашчи Ильяс Бекбулатов, Алисэ Фахрутдинова ва Александр Савкинга рухсат берилган.

Россиялик курашчилар ўтган йили Олимпиадада Ўзбекистон номидан иштирок этиш истагини билдирган эдилар. Забелинская 2018 йили Ўзбекистон фуқаролигини олган. У бу қарорини «Россиянинг Олимпиадада иштирок этишини кафолатлай олмаслиги» билан изоҳлаганди. Карантин туфайли спортчи аёл Жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларида иштирок этолмади, лекин шунга қарамасдан иккита Осиё чемпионатида қатнашиб, Ўзбекистон учун олтита медални қўлга киритолди.

Карантин – фуқаролигини ўзгартирган спортчининг уч йил халқаро мусобақалардан четлашиш қароридир.

Кейинги йилларда Ўзбекистон чет эллик спортчиларни натурализация (фуқароликни бериб, ўзиники қилиш) қилиш ишларин фаол амалга оширмоқда. Мексикалик спортчи аёл Паола Плиего Ўзбекистон фуқаролигини олди. Яқин орада асосан россиялик хоккейчилар иборат республика терма жамоаси тузилади.

Лекин, 2020-йилги Токио Олимпиадаси тақдири коронавирус эпидемияси туфайли мавҳумлигича қолмоқда. ХОҚ вакили Дик Паунд Олимпиада ўйинларининг бошқа муддатга кўчирилиши масаласи 24 июлга қадар ҳал этилишини таъкидлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?