Тошкентнинг «Локомотив» футбол клубига Россиядан ўйинчи қайтди

Вадим Афонин . Sports.uz сайти фотосурати

Республика футбол миллий жамоасининг ярим ҳимоячиси Вадим Афонин Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Championat.Asia хабар беради.

Футболчининг «Оренбург» клубини тарк этиши шу йилнинг январь ойида маълум бўлганди. Афонин жамоа жамлаган вақтда ҳозир бўлмаган, кейинчалик клуб президенти Владимир Кияев мавсумнинг иккинчи ярим учун жамоа таркиби шаклланиб бўлганини маълум қилади. Рўйхатда Никита Маляров ва Афонин бўлмаган, уларнинг ўрнига қозоғистонлик Исламбек Куат ва сенегаллик футболчи Мамаду Силла киритилган.

Вадим Афонин – Тошкентнинг «Трактор» жамоасида вояга етган. У турли пайтда «Шўртон» жамоаси, Россиянинг «Рубин-II» (Қозон), «Салют-Белгород» клубларида тўп сурган. Афонин «Оренбург»га 2014 йили келиб қўшилган, 2017 йили Махачқалъанинг «Анжи» жамоасига ўтган, лекин ярим йилдан сўнг ортга қайтган. Ушбу мавсумда Афонин 11 та ўйинда иштирок этган.

Ўзбекистон терма жамоасида футболчи олтита ўйинда иштирок этган. Transfermarkt маълумотига кўра, ўйинчи 700 минг еврога баҳоланади.

Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси бу мавсумда Осиё футбол федерациясининг Лига чемпионлари учун гуруҳ босқичига чиқолмади. Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи турида «темир йўлчилар» «Андижон» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганлар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?