Самарқанд вилоятида ҳинд технологияси асосида уруғчилик корхонаси барпо этилади

Nath Bio-Genes маҳсулотлари . Nathbiogenes.com сайти фотосурати

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида пахта, маккажўхори ва бошқа турдаги сабзавот элита уруғликларини етиштиридиган ўзбек-ҳинд корхонаси барпо этилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Лойиҳада ҳинд томонидан — Nath Bio-Genes компанияси, ўзбек томонидан – Mirzayev Shuxrat Kenjayevich фермер хўжалиги иштирок этади. Мазкур корхона Ҳиндистон технологиясидан фойдаланган ҳолда пахта, маккажўхори ва бошқа турдаги сабзавот элита уруғликларини етиштиришдан то экспорт қилишгача бўлган ишлаб чиқариш жараёнини қамраб олади.

Жорий йил давомида қўшма корхонага Ҳиндистондан сармоялар йўналтирилади, уларнинг хажми тўғрисида маълумот берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ва Гужарат штати ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги Самарқанд вилоятидаги 20 гектар ер майдонида “Nath Bio-Genes”компанияси билан биргаликда элита уруғлик ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Ўз навбатида ҳинд томони Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан инвесторларни Ўзбекистонга кенгроқ жалб этиш мақсадида Ҳиндистоннинг йирик молия ва саноат маркази бўлмиш Мумбайда Инновацион ривожланиш вазирлигининг ваколатхонасини очиш таклифини берди.

Nath Bio-Genes – компаниси қирқ йилдан бери фаолият юритиб келади. У сифатли қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини ишлаб чиқаришга мутахассислашган. Компания мамлакатнинг 17 та штатида иш олиб боради ва беш миллиондан ортиқ фермерларга 150 хилдан ортиқ маҳсулотларни етиштириб беради.

Ўтган йил ноябрь ойида Гужарат штати губернатори Вижай Рупани Тошкентга ташриф буюрганида Ҳиндистон Ўзбекистон тимсолида Сурат олмослари учун янги бозорни кашф этганини эътироф этганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?