Ўзбек футболчиси Беларусда тўп суради

Жасурбек Яхшибоев . Championat.asia сайти фотосурати

«Пахтакор» клубининг ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев энди фаолиятини Беларусда давом эттиради. Клуб матбуот хизматининг тарқатган хабарига кўра, Яхшибоев Беларусь олий лигасида иштирок этувчи «Энергетик-БГУ» жамоасига мавсумнинг охирига қадар ижарага берилган .Бу ҳақда Championat.Asia хабар беради.

Минскнинг «Энергетик-БГУ» клуби 19 мартда бошланадиган Беларусь чемпионатида иштирок этиш учун тайёргарликни давом эттирмоқда. «Энергетик» яна бир ўзбек футболчиси — Шахбоз Умаров билан ҳам шартнома имзолаган.

Жасурбек Яхшибоев – «Пахтакор» клубида тарбия топган. У ўтган мавсумда Олмалиқ комбинати клубида тўп сурганди. 2018 йили Осиё чемпионатининг ғолиби бўлган мамлакат ёшлар жамоаси таркибида Яхшибоев ҳам бор эди. 22 ёшли футболчи ёшлар жамоаси таркибида 26 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 10 та голь киритган.

Ёш футболчи миллий терма жамоа таркибида иккита мусобақада иштирок этган. Transfermarkt маълумотига кўра, ўйинчи 300 минг еврога баҳоланган. Яхшибоев француз футболчиси Жереми Мавату, белорус Алексей Носко ва Либерия миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Давид Тве қаторида энг киммат ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Минскнинг «Энергетик-БГУ» клуби 2019 йили мамлакат Олий лигасига қайта олди. Ўтган мавсумда жамоа турний жадвалининг 12-қаторидан ўрин олди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди