Суперлиганинг янги жамоаси ишқибозлар учун ўз майдонида ўйинларини бепул ўтказади

«Машъал» ФЖ стадиони . Sports.uz сайти фотосурати

Қашқадарё вилояти, Муборак шаҳрининг «Машъал» футбол клуби мавсум тугагунча ишқибозларни стадионга бепул киритиш қарорига келган. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизматига таянган ҳолда Sports.uz хабар беради.

Клуб жамоанинг Ўзбекистон чемпионати олий лигасига қайтгани муносабати билан томошабинларга шу усулда совға улашишни ният қилган.

Маълумки, 27 февраль куни Суперлигада 2020 йилги мавсуми расман старт олади.

«Машъал» футбол жамоаси 29 февралда ўзининг дастлабки ўйинини Жиззахнинг «Суғдиёна» жамоаси билан ўтказади.

«Машъал» футбол клуби Ўзбекистон Олий лигасининг кумуш ва бронза медалини қўлга киритган. 2018 йили жамоа Суперлигани тарк этганди. Ўтган мавсумда муборакликлар Pro-Лигада ўйнаш имкониятини қўлга киритолдилар. 2020 йилги мавсум олдидан жамоанинг бош мураббийси этиб клуб директори Дилявер Ваниев тайинланди. Жамоа таркиби Раҳимжон Давронов, Аббос Шодмонов, Жамолиддин Убайдуллаевлар ҳисобига тўлдирилди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўйинчиси Никита Павленко Малайзиядан қайтди. Шунингдек, украиналик Денис Васильев ва нигериялик Ифеани билан шартномалар имзоланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?