Қўшни давлатларнинг сув учун компенсация тўлаши масаласи кўтарилди

Тожикистондаги дарё. Asiaplustj.info сайти фотосурати

Тожикистон ўз ҳудудида шаклланиб, қўшни республикалар эҳтиёжини қондираётган сув учун компенсация тўланишига умид боғлайди. Бу ҳақда Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазининг ўринбосари Жамшед Шоимзода мамлакат парламентининг Қуйи палатаси мажлисида гапириб ўтган, деб хабар беради «Азия-Плюс».

«Совет даврида бизлар сув эвазига газ, бензин ва бошқа ресурсларни олардик. Афсус, ҳозир бундай механизм йўқ», — деган мулозим, қўшни республикалар билан алоқаларнинг тикланаётгани сабаб «ушбу йўналишдаги масала» ҳам ҳал бўлишига умид билдириб.

Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳар йили мамлакат ҳудудида 64 миллиард куб метр сув ҳосил бўлади— бу миқдор Марказий Осиёдаги сув ресурсларининг 65 фоизини ташкил этади. Лекин республика мазкур хажмнинг фақат 17-20 фоизини фойдаланади.

Марказий Осиё республикалари Давлатлараро сув ҳўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси Тожикистон учун 2019 йилга Амударё ва Сирдарёнинг чегараолди қисмида 12,7 млрд куб метр сув тўғонини белгилаган. Лекин республика фақат 10,7 млрд куб метр сув олган: 8,6 млрд – Амударё ирмоғидан ва 2,1 млрд – Сирдарё ва Зарафшон ирмоғидан.

СССР даврида Амударё ва Сирдарё сувларининг асосий қисмидан қуйи республикалар — Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон пахта ва шоли майдонларини суғориш учун фойдаланган. Сув ресурсининг 80 фоизи шаклланадиган Тожикистон ва Қирғизистон сув учун қуйи сарҳадда жойлашган республикалардан компенсация ва дотация олган. Совет Иттифоқи парчалангандан кейин сув тақсимланиши аввалгидек қолган, лекин Тожикистон ва Қирғизистон сув истеъмолчиларидан компенсация ололмай қолган. Қирғизистон ҳукумати олдин бу масалани кўп кўтарган.

Ҳозирги кунда Амударё сувининг 42,2 фоизини Ўзбекистон, 42,3 фоизини Туркманистон, 15,2 фоизини Тожикистон, 0,3 фоизини Қирғизистон, Сирдарё сувининг 50,5 фоизини Ўзбекистон, 42 фоизини Қозоғистон, 7 фоизини Тожикистон, 0,5 фоизини Қирғизистон истеъмол қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ