Коронавирус туфайли оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Нур-Султондан Тошкентга кўчирилди

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати. Vesti.kz сайти фотосурати

Халқаро оғир атлетика федерациясининг Ижро кенгаши (IWF) Осиё чемпионати мусобақаларини Нур-Султондан Тошкентга кўчириш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг сайтида хабар берилган.

Турнирнинг Ўзбекистон пойтахтига кўчирилишига коронавирус COVID-19 эпидемияси туфайли Қоғоғистоннинг Хитой ва бошқа қўшни мамлакатлар билан ҳаво алоқаларини тўхтатиб қўйгани сабаб бўлган. Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати 16-25 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Бундан олдин Қозоғистон Халқаро теннис федерациясининг федерация Кубоги бўйича саралаш ўйинларини Хитойнинг Дунгуан шаҳридан Нур-Султонга кўчириш таклифини рад қилганди. Шунингдек, Қозоғистон 2020 йил 12-16 февралда сув полоси бўйича Осиё чемпионатининг саралаш мусобаларини ўтказишдан бош тортганди.

Коронавирус туфайли кўпгина халқаро мусобақалар бекор қилинган. Жумладан, Хитойда бокс ва баскетбол бўйича халқаро миқёсдаги ўйинлар, шунингдек, Тоғ чанғиси спорти бўйича жаҳон кубоги ва халқаро хоккей мусобақалари бекор қилинган. Вирус эпидемияси туфайли 2020 йил Токио Олимпиадаси ва 2022 йилги Пекин қишги олимпиада ўйинлари бошқа муддатга кўчирилиши хавфи борлиги айтилмоқда.

Коронавирус COVID-19 эпидемияси Хитойнинг Ухань шаҳридан бошланди. Бугунги кунга келиб ушбу касалликдан 1789 та одам ўлган, 73 335 киши касалланган. Уларнинг аксариятини хитойликлар ташкил этади. Расмий маълумотларга кўра, коронавирус Марказий Осиё минтақасига кириб келмаган, минтақадаги барча республикаларда касалликни олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди