Мирзиёевнинг куёви Марказий Осиё ММА конфедерациясини бошқаради

Отабек Умаров. @otabek_muhammadalievich Instagramи фотосурати

Ўзбекистон ММА федерацияси президенти Отабек Умаров Марказий Осиё аралаш жанг санъати конфедерациясига (ММА) раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Vesti.kz хабар беради.

Марказий Осиё ММА конфедерациясини тузиш қарори Нур-Султонда бўлиб ўтган Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) кенгашида қабул қилинди. Янги ташкилот таркибида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон курашчилари жанг олиб борадилар.

Конфедерация президентининг ўринбосарлари этиб IMMAF директорлар кенгаши аъзоси Искандер Карим ва Қозоғистон ММА бирлашган федерацияси бош директори Валихан Тен тайинланди.

Конфедерациянинг қароргоҳи Ўзбекистонда жойлашади.

Шунингдек, кенгашда ММА бўйича Осиё чемпионатини шу йилнинг июнь ойида Нур-Султонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Отабек Умаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви бўлиб, жумладан у президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари, республика Триатлон федерациясининг раҳбари ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?