Жиззахда бир эркак киши ҳомиладор хотинини ҳиёнатда айблаб, бензин қуйиб ёқиб юборган. Бу ҳақда вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати хабар беради.
Жиноят 31 январь куни Мустақиллик кўчасидаги кўпқаватли уй лифтида содир бўлган. Эр қасддан хотинини ёқиб юборади, дейилади хабарда. Аёл тана терисининг 55 фоизи куйиб кетган ҳолда шифохонага ётқизилади. Жабрланган аёл оғир аҳволда, лекин ҳомила нобуд бўлмаган. Аёл ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасида бўлган.
Эркак кишига нисбатан республика Жиноят кодексининг 97-моддаси «б» ва «ж» бандлари («ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш») билан жиноий иш қўзғатилган. Ушбу модда бўйича одам 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Эркак кишининг ҳибсга олингани борасида маълумот берилмаган.
Ўзбекистонда оилавий тажовузлар тез-тез учраб туради, маҳаллий ОАВда эрларнинг хотинларини калтаклагани, ҳатто ўлдириб қўйгани тўғрисида маълумотлар берилиб борилади. 2019 йил июнда Самарқанд вилоятида янги уйланган йигит тўйдан 12 кун ўтиб хотинини муштлаб, газ баллони билан уради. Оқибатда аёлнинг бош мия чаноғи синади, баданининг кўп жойига шикаст етади. Бу воқеадан бир ой олдин айнан шу вилоятда яна бир эркак хотинини чинни идиш билан уради, оқибатда аёл олинган жароҳатлардан кўз юмади. 2018 йил февраль ойида Фарғона вилояти фуқароси ажрашиш учун ФҲДЁга келганда хотинини бир неча бор пичоқлайди. Аёл касалхонада вафот этади.
2019 йили республикада «Аёлларни камситилиш ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Ушбу ҳужжат «қўриқланувчи ордер» тушунчасини жорий этган. Унга кўра, жабрланувчи ва жабрловчи ўртасидаги алоқанининг чекланиши ман этилади, жабрловчига доваланиш, маслаҳат ҳаражатлари, моддий ва маънавий зарарни қоплаш масъулияти юкланади.
2018 йили республика Хотин-қизлар қўмитаси оилавий зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатувчи 130 та марказ очганини маълум қилганди. Шунингдек, қўмита аёлларнинг зўровонликка учраган ҳолатларида мурожаат қилишлари учун ишонч телефонини жорий этган. Унинг рақами — 1146.