Илк бор ўзбек боксчиси иккита чемпионлик камарини қўлга киритди

Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камарлари билан. Mmaboxing.ru сайти фотосурати

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев (8 ғалаба, 0 дуранг, 0 мағлубият, 6 накаутли ғалаба) америкалик Дэниэл Романни (27-3-1, 10 KO) енгиб, WBA Super ва IBF версиясининг иккинчи енгил вазни бўйича чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу ҳақда Mmaboxing хабар беради.

Икки унвон соҳиби Дэниэл Роман WBA версияси бўйича камарни ҳимоя қилолмади. Ахмадалиев ҳакамларнинг бўлинма қарори билан 113-115, 115-113, 115-113 ҳисобида рақибидан устун келди. Шундай қилиб, Муроджон Аҳмадалиев саккизта жанг билан иккита чеипионлик камарини қўлга киритган биринчи ўзбек боксчиси ҳисобланади.

Жанг якунлари эълон қилинганда Аҳмадалиев қувонч қўзёшларини ушлаб туролмади, рингда берган интервьюсида ўз жамоасига, мураббийларига, яқинларига миннатдорчилик билдирди. Боксчи уларсиз ғалабага эришолмаслигини айтди.

Чемпионлик камари учун ўтказилган жанг Майамида (АҚШ,Флорида штати) бўлиб ўтган Деметриус Андраде — Люк Килер беллашувига бағишланди.

Муроджон Аҳмадалиев – Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. У Осиё чемпионатида олтин ва кумуш, дунё биринчилигида кумуш медалларини қўлга киритган. Аҳмадалиев 2017 йили профессонал карьерасини бошлаганини эълон қилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди