Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани Ички ишлар бўлимининг икки нафар ходими қўлга олинган. Бунга чорва ўғирлигида айбланиб ҳибсга олинган шахснинг ўлиб қолгани сабаб бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси («Ҳокимият ёки мансаб доирасидан четга чиқиш») билан жиноий иш қўзғатилган, деб хабар беради вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати.
Daryo.uz, нашрининг маълумотларига кўра, 22 январь куни Лангар қишлоғида яшовчи бир одамнинг уйига тўрт нафар орган ходимлари келади. Улар 32 ёшли ҳайвонлар олди-соттиси билан шуғулланадиган Ю.А.ни чорва ўғирлигида айблайдилар ва Ички ишлар бўлимига келтирилади. 23 январь соат 1:50 да фуқаро Ю.А оламдан ўтади, дея аниқлик киритади вилоят прокуратураси матбуот хизмати. Хабарда айтилишича, «камита икки нафар орган ходими»га нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
2017 йил республика Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов халқ ишончини қозонадиган ҳуқуқ-тартибот тизимини яратиш режасини маълум қилганди. У одамларнинг Ички ишлар органини жаъзоловчи орган, деб билишини тан олганди. Лекин ОАВ тез-тез орган ходимларининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилаётгани борасида воқеаларни ёритади.
2019 йили Қашқадарё вилояти, Касбий ИИБ ходими фермерларни таҳқирлагани учун ишдан озод этилганди. Офицер фермерларни пахта сўғоришда сувдан тежамли фойдаланмаганликда айблаб, уларни кишанлаган ҳолда икки соат диққанафас автобусда ушлаб турган.