Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси якуний саралаш ўйинларида иштирок этади

"Бунёдкор" - "Ал-Завраа" ўйинидан лавҳа. Championat.asia сайти фотосурати

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўз майдонида Ироқнинг «Ал-Завраа» жамоасини мағлуб қилиб, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) чемпионлар Лигасининг кейинги босқичига ўтди. Учрашув 4:1 ҳисоби билан тошкентликлар фойдасига ҳал бўлди, деб хабар беради Soccerway.

Ўйиннинг саккизинчи дақиқасида жарима майдонида ироқликлар Хумоюн Муртазаевни чалиб йиқитадилар. Ҳакам «Аль-Завраа» дабвозасига пенальти белгилайди. Мурод Холмуҳаммедов биринчи голни киритди. Рақиблар дарвозасига иккинчи голни Муртазаев киритди. Ўйин тугашига ўн дақиқа вақт қолганда Бобурбек Фарҳодов учинчи тўпни, яна беш дақиқа ўтиб Муртазаев ўзининг иккинчи голини урди. Ўйин якунига саноқли дақиқа қолганида ироқлик футболчи Аббос Қосим «Бунёдкор» дарвозасига ягона тўпини киритолди.

Осиё футбол конфедерацияси чемпионлар Лигасининг 28 январдаги якунловчи раундида тошкентликлар Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Айн» жамоаси билан беллашади.

Чемпионлар Лигасида иштирок этган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси 21 январь куни душанбеликларнинг «Истиқлол» клубига ўйинни бой берди. Ўзбекистон чемпиони саналмиш «Пахтакор» чемпионлар Лигаси гуруҳлар раундидан сўнг ўйинларда қатнашади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ