Facebook Си Цзиньпиннинг исми нотўғри таржима қилингани учун узр сўради

Си Цзиньпин . English.gov.cnсайти фотосурати

Facebook компанияси техник хато туфайли Си Цзиньпин исмининг инглизча таржимасида ҳунук сўз пайдо бўлганидан узр сўради. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

Бу воқеа Хитой раҳбарининг Мьянмага ташрифи чоғи, унинг мамлакат раҳбари Аун Сан Су Чжи хоним билан учрашуви арафасида юз берган. Ташриф тафсилоти раҳбар хонимнинг Facebookдаги саҳифасида ёритилган, лекин матннинг бирма тилидан инглизчага таржима қилинган вариантида «Mr Shithole» (таржима вариантлари – «чўчқахона» ёки «орқа томон») ибораси кўп учраган . Бу сўз маҳаллий нашрларнинг бирида чоп этилган мақола сарлавҳаси таржимасида ҳам пайдо бўлган.

Facebook ходимлари техник хато тузатилгани, келажакда бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини таъкидлаганлар.

Компаниядагилар Си Цзиньпиннинг исми бирма тили луғати базасида бўлмагани боис, тизим унга ёт бўлган ушбу сўзни мустақил равишда таржима қилгани ва оқибатда юқорида келтирилган сўзни қўллаганганини айтган.

Агентлик маълумотига кўра, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.

Авваллари ҳам Facebook бирма тилидан таржима қилишда қийинчиликларга учраган. Агентлик хабарига кўра, 2018 йили ушбу таржима функцияси вақтинча ўчирилган.

Бундан бир неча йил олдин Facebook компанияси фаластин қурувчисининг сўзлари нотўғри таржима қилингани боис ,унинг исроиллик полициялар томонидан ҳибсга олинганида ҳам узр сўраганди. Фалантинлик бульдозер олдида суратга тушиб, араб тилида барчага «ҳайрли тонг» тилайди ва суратни юклайди. Бироқ, система унинг сўзларини инглизчага «ҳужумга чорлаш» маъносида ўгиради.