Сохта ҳужжатга эга ўзбекистонлик қамоққа олинди

Санкт-Петербургда ҳужжат текшируви. Росгвардиянинг Санкт-Петербург ва Ленинград области бўйича Бош бошқармаси

Санкт-Петербург шаҳрининг Киров район суди сохта қирғиз ҳужжатларидан фойдаланиб юрган Ўзбекистон фуқаросини саккиз ойга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Санкт-Петербург прокуратурасининг расмий сайтида хабар берилган.

Суднинг аниқлашича, ўтган йилнинг сентябрь ойида Давлат автоинспекция ходими Hyundai русумли автомобилни бошқараётган Икромжон Напасовнинг ҳужжатларини текширади. Ҳайдовчи Қирғизистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этади. Орган ходими ҳужжатдан шубҳаланиб, Напасовни Киров райони ИИБ 8-бўлимига олиб боради. Бу ерда Напасов сохта қирғиз паспортини ҳам тақдим этади.

Ўзбекистон фуқароси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 327- моддаси, 3-банди (сохта паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланганлик) билан айбдор деб топилган.

Петербург шаҳри Россияда мигрантлар сони бўйича Москвадан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россияда меҳнат фаолиятини юритишлари учун патент расмийлаштиришлари ва ҳар ойда унга солиқ тўлашлари керак. Петербургда патент учун ойлик тўлов 3800 рублни ташкил этади. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар, жумладан Қирғизистон фуқаролари патентсиз меҳнат қилишлари мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Тожикистонлик кўп болали аёл Саудия Арабистонидаги қулликдан сўнг ватанида мардикорлик қилмоқда

  • Ўзбекистон элчихонаси ватанга биринчи навбатда кимларни жўнатиш борасида нималарга асосланиб қарор қабул қилаётгани ҳақида