БАА инвесторлари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюришлари мумкин

Бирлашган Араб Амирликлари . Pixabay.comсайти фотосурати

Бирлашган Араб Амирликлари резидентлари 2020 йил 1 январидан Ўзбекистонда визасиз 30 кун бўлишлари мумкин. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрда имзолаган қарорда мана шу ҳақда сўз юритилади. Бу билан март ойида БАА фуқароларининг 30 кун визасиз бўлишларига доир қарорга ўзгартиришлар киритилган.

Ўзбекистонда визасиз бўлиш учун БАА резидент визасининг асли тақдим этилиши зарур ва унинг муддати 90 кундан кам бўлмаслиги керак.

Қарорга ўзгартиришлар киритишдан мақсад — Бирлашган Араб Амирликлари инвесторлари учун қулайликлар яратишдир.

БАА резидент визаси мамлакатнинг бирор компаниясида ишлаётган ёки кўчмас мулкка эга хориж фуқароларига берилади. У уч йил муддатга берилади ва унинг бекор қилинмаслиги учун, виза соҳиби ҳеч бўлмаганда ярим йилда бир марта Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюриши керак.

Март ойида Ўзбекистон президенти мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига иш юзасидан келаётган БАА фуқаролари учун кўпмарталик визани уч иш кунида расмийлаштириш топшириғини берганди. Бунда таклиф қилувчи юридик шахс ТИВга ариза билан мурожаат қилиши лозимлиги кўрсатилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?