Хитойлик олим инсон боласини сунъий равишда яратгани учун озодликдан маҳрум этилди

Хэ Цзянькуй. Wikipedia.orgсайти фотосурати

Хитойда дунёда биринчи бўлиб инсон эмбринонига ўзгартириш киритолган генетик олим озодликдан маҳрум этилди, деб хабар беради «Синьхуа» нашри. У ноқонуний тадқиқотлар ўтказганликда айбланиб, уч йил қамоқ жазосини олган ва 3 млн юан (около $430 минг) миқдорида жаримага тортилган.

Шунингдек, олимнинг икки сафдоши ҳам озодликдан маҳрум этилган, жаримага тортилган.

Суд олимларни этика нормасини бузганликда айблаган. Суд қарорига кўра, улар «шахсий манфаат ва ном чиқариш» учун ҳаракат қилганлар. Учала олим ўз айбига иқрор бўлган.

Хэ Цзянькуй — Шэньчжен технология университетининг доценти, 2018 йили ирсий модификация қилинган болаларнинг дунёга келишига доир тадқиқотларни муваффақиятли ўтказганини маълум қилганди. У ўз тажрибасига эри ОИТС вирусига чалинган жуфтликни таклиф қилган. Мақсад — туғилажак боланинг вирусга бардошлигини ошириш эди.

Сунъий хомиладорликка эришиш пайтида олим вирусга чалинган CCR5 генини таҳрир қилолган. Натижада аёл эгизак қизларни туғади (уларга Лулу ва Нана исми берилади). Олим тажриба яхши ўтгани, вирус билан зарарланган генни «ўчириб ташлаганини» айтади. Лекин ушбу тадқиқот илмий жамоатчилик танқидига учрайди. Айрим олимлар чақалоқлар қонида ОИТСга чалинган фаол генларнинг сақланиб қолинганини таъкидлаганлар. Бошқалар эса, инсон генини таҳрир қилиш ёмон оқибатларга олиб келишидан хавотирга тушганлар. Эксперимент муаллифи этика қоидаларини бузганликда айбланган.

Ушбу воқеадан сўнг қатор олимлар инсон эмбриони устида тадқиқотлар олиб борилишига чек қўйиш талаби билан чиқадилар. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз навбатида ушбу соҳани назорат қилиш учун қоидалар ишлаб чиқарувчи қўмита тузганини маълум қилди. Хитойда эса инсон эмбриони устидан олиб борилган тажриба тергов ишларининг олиб борилишига сабаб бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ